24 March 2016
07:39 - Россиядан мардикорларимиз юбораётган пул бир йилда $2,5 миллиардга камайди
Россия Марказий Банки тарқатган маълумотларга кўра, Россиядан оддий шахслар Ўзбекистонга 2014 йили 5 млрд 581 млн доллар пул юборган бўлсалар, 2015 йилда пул жўнатмалари 2 млрд 548 миллион долларга камайган. Яъни, тахминан 2 бараварга. Яна шу нарса ҳам маълумки, Россиядан келаётган пулнинг асосий қисми у ерда ишлаётган ўзбекистонлик мардикорларникидир. Табиий, бундай камайишнинг сабаби эса, Ғарбнинг снкциялари остида Россия иқтисодидаги чўкишдир.

Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари тахминан 11 миллиард доллардан иборат эканлигини кўп марта ёзган эдик. Шундай экан, Россиядан келаётган пулнинг бюджетимиз ҳажмининг чорагига камайиши Ўзбекистоннинг ва оддий одамларнинг бугунги аҳволини қанчалик ёмонлаштириши ўз-ўзидан маълум. Аммо, Ислом Карим ҳукумати бундай муаммо борлигини ҳам, нима қилиш кераклигини ҳам гапирмайди.

Ҳа, дарвоқе, Россиядан Тожикистон ва Қирғизистонга келаётган пул ҳажми тахминан 2 мартага камайибди.