22 March 2016
05:07 - Туркия исломий терроризм марказига айланмоқда: Истанбулда теракт қилган Меҳмед Ўзтурк жанжал билан кўмилди, Олимпиада ўйинларнинг саралов босқичи Истанбулдан кўчирилди

19 мартда Истанбулниннг марказидаги Истиқлол жаддасида ўзини портлатиб, аввал айтилаётгандек 5 эмас, 4 кишининг (улардан 3 нафари АҚШ фуқаролигага ҳам эга бўлган исроилликлар экан) ўлимига сабабчи бўлган Меҳмед Ўзтурк ўзи туғилиб ўсган Газиантеп вилоятида кўмилди. Оила аъзолари бу террористни ўзлари яшайдиган қишлоқдаги қабристонда кўмишмоқчи бўлган, аммо аҳоли бунга қарши чиққани сабабли, бошқа бир қабристонда кўмишган.

Бошқа бир воқеа ҳам диққатга сазовор. Шу йил ёзда Рио-де-Женейрода бўладиган Олимпиада ўйинларининг стол тенниси бўйича Европа саралов мусобақаларини 6-12 апрель кунлари Истанбулда ўтказиш аввалдан режалаштирилган экан. Аммо, кеча Халқаро стол тенниси федерацияси ва Европа стол тенниси федерацияси саралаш мусобақаларини Истанбулда ўтказмасликка қарор қилдилар. Ҳали янги жой белгиланмади. Туркиянинг спорт ишлари вазири бу федерацияларга хат йўллаб, саралаш ўйинлари Истанбулда хавфсиз ҳолда ўтказилишига давлат кафолатини берди. Балки, федерациялар ўз қарорини яна ўзгартириши мумкин деган фикрлар ҳам бор.

Нима бўлганда ҳам, балки, вақтинчадир, ҳозир ҳамма Туркияга терроризм маркази сифатида қарашга бошлади.

Қизиқ, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўтган йилнинг бошларида АҚШ Президенти Барак Обага ёзган хатида ислом терроризмининг янги марказлари Туркия ва Марказий Осиё бўлади деб башорат қилганди. Туркияда айнан шундай бўлмоқда. Навбат Марказий Осиёгами?