22 February 2016
18:46 - Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими, милиция генерали Аҳмад Усмонов ҳибсга олинди
Шу йилнинг 4 февралида халқ депутатлари Тошкент вилояти кнгашининг тнавбатдан ташқари сессиясида лавозимидан четлатилган Тошкент вилояти ҳокими, милиция генерали Аҳмад Усмонов ҳибсга олинди. Унга Ўзбекистон жиноят қонунчилигининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш сингари бир қатор коррупцион айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум бўлишича, Усмонов Тошкентдаги МХХ ертўласида сўроқ қилинмоқда. Президент унинг ишдан олиниши жараёнида Аҳмад Усмоновга нисбатан “...ҳамкасбларнинг ишончини йўқотгандан кейин қайта қўлга киритиш жуда қийин. Бунга уриниш бефойда. Агар бир марта одамларнинг ишончини йўқотсанг, минг марта кечирим сўрасанг ҳам бу уларнинг юрагида қолишини эсингдан чиқармаслигинг керак", деганди.