14 October 2015
19:28 - “Россельхознадзор” ўзбекнинг ҳўл меваларини ёқиб юборди
Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати ходимлари Волгоград аэропортида ўзбеклардан мусодара қилинган 5-6 килограмм хурмо ва беҳи меваларини намойишкорона ёқиб юборди. Блокнот веб нашрининг ёзишича, Ўзбекистондан олиб келинган мазкур меваларни Россияга олиб кириш тақиқланган экан.

Бу ерда мусодара қилинган меванинг ҳажми-ю унинг ёқиб юборилиши диққатга сазовор. Веб нашр ҳам ана шу нарсага эътибор қаратган, аксинча ўрислар буни шунчаки ахлат челагига ташлашлари ҳам мумкин эди-ку.