14 October 2015
20:30 - Ўзбекларнинг хорижий тилларни билиш даражаси ёмон
Бу ҳақда Кун.Уз нашри Ўзбекистон Давлат Тест марказига таяниб хабар қилди. Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг чет тили билимдонлари ўртасида малака ошириш синовларининг натижалари маълум бўлган. Тест синовларини бажарган номзодларнинг 40 фоизи малака сертификатини қўлга кирита олмабди. Кун нашри синов топширган контингент кимлардан иборатлиги ҳақида ёзмаган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойдан сўнг таълим тизимида хорижий тилларни ўргатиш ислоҳотини бошлаган Ислом Каримнинг ишлари бошқалари каби бу масалада ҳам юришмаяпти, дейди мухбиримиз. Таълим тизимини қўйиб туринг, бутун давлат туб ислоҳотларни тақозо этаётган айни пайтда хорижий тил ўргатиш иши ҳам юришмаслиги табиий нарсадир.