04 October 2015
15:31 - Қирғизистонда парламент сайловлари бўлмоқда, ўзбеклар қаерда?
Бугун қўшни мамлакатда бўлаётган сайловларнинг катта аҳамияти йўқ. Чунки, бу ерда қоғоздагина кўп партялик, гўёки халқ тарафидан сайланган парламент ва президент, улар тайинлаган Бош вазир мавжуд бўлишига, ҳатто Ғарб Қирғизистонни Марказий Осиёда демократия ўчоғи деб тан олишига қарамасдан, бу ерда қирғиз фашизми ҳукмронлик қилмоқда. Бугун сайловда қатнашаётган партияларнинг ҳаммаси ўзбекларга нисбатан ягона позицияда – ўзбекларнинг ҳақ-ҳуқуқларини танимаслик, ўзбекларни секин-аста она ерларидан сиқиб чиқариш.

Қирғизистон аҳолисининг 15 фоизини ташкил қилувчи ўзбекларнинг сони 1 миллион атрофида. Аммо, улар дунёнинг ҳар бир бурчагидаги узбеклар каби уюшмаган, тарқоқ пода. Шу сабабли бугунги сайловларда 1 млн ўзбекнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган биронта партия иштирок этаётгани йўқ. Қирғизистонлик ўзбекларни Ўзбекистон ҳам ҳеч бир шаклда ҳимоя қилаётгани йўқ, уларга ёрдам бераётгани йўқ, бермайди ҳам.

Аммо, йиғлайверишдан ҳам фойда йўқ. Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими қулатилиб, ҳокимиятга ўзбекларнинг миллий манфаатларини ҳимоя қиладиган кучлар келгандан кейингина, Ўзбекистон дунё ўзбекларини қўллаб-қувватлаш йўлига ўтади.

Унутмайликки, Қирғизистондаги фашитстик режим - 2010 йилги ўзбеклар қатлиоми ҳақидаги асосан европалик сиёсатчи ва ҳуқуқчилардан иборат Мустақил Халқаро Комиссиянинг хулосаларини ҳам тан олмаган, у Комиссия раисини умрбод Қирғизистонга киритмаслик қарори чиқарган режимдир.

Ўзбекистондаги тожиклар режими каби, Қирғизистондаги фашистлар режими ҳам қулатилиши керак ва қулатилади, Қирғизистонда ўзбеклар автономияси яратилади. Келажакда бутун Марказий Осиё “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат таклиф қилгандек, Европа Бирлигига ўхшаш Марказий Осиё Бирлигида бирлашишидан қочиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қирғизлар ўзбеклар автономиясига стратегик нуқтаи назардан қарашлари ва унга чидашлари лозим бўлади.

Бугун ўзбеклар қаерда саволига энг яхши жавоб эса расмда.