05 October 2015
07:23 - “Чегара билмас шифокорлар”нинг Қундуздаги касалхонаси Толибон билан ҳамкорлик қилганми?
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Толибон тарафидан босиб олинган Қундуз шаҳрини қайтадан қўлга олиш учун урушаётган Афғонистон қўшинларига ёрдам бераётган АҚШнинг ҳарбий учоқлари 3 октябрь куни Толибон жангариларини бомбардимон қилар экан, “Чегара билмас шифокорар” ташкилотига оид касалхонанини ҳам қисман бомбаладилар. Аввал 16 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди. Сўнги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг сони 22 га тенг, уларнинг 12 нафари касалхона ходимлари, қолганлар касаллар, 37 киши яраланган, уларнинг 19 нафари касалхона ходимлари.

АҚШ расмийлари бу фожеали воқеани ҳар тарафлама ўрганиш кераклигини айтиб турган пайтида, Қундуз вилоятининг ҳокими Ҳамдулла Дониши ўша касалхона толиблар тарафидан база сифатидан ишлатиб келинганини гапириб қолди. Унинг айтишича, касалхона атрофида катта боғ бор бўлиб, у ерада толиблар жойлашиб олган. Яъни, унинг иддаосидан келиб чиқилса, америкаликлар айнан толибларни бомбардимон қилишган, баъзи бомбалар касалхонага ҳам тушган.

“Чегара билмас шифокорар” ташкилотининг раҳбарлари бу иддаони дарҳол ёлғонладилар. Аммо, бир неча кун аввал Қундуз шаҳрини босиб олган толиблар “Чегара билмас шифокорар” ташкилотининг касалхонасига неге тегмадилар деган савол устида ўйланса, касалхона раҳбарлари ўзлари ва касалхонани сақлаб қолиш учун толиблар билан ҳамкорликка мажбуран рози бўлмадиларми деган бошқа савол ўртага чиқади.

Ҳа, уруш – урушдир. Бу ерда ҳар бир воқеанинг мантиғини дарҳол тушуниш қийин.