03 September 2015
23:12 - Қашқадарёлик ўқитувчилар ночорлиги туфайли пахта теримига чиқишни талаб қилишмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси антиқа усул ўйлаб топди. Бошқарма тасарруфидаги ўрта мактаб ва лицейлар ўқитувчиларидан “... оилавий аҳволим оғирлиги сабабли мени пахта теримига жалб қилишингизни сўрайман” мазмунида аризалар уюштирилмоқда. Ўқитувчи мактаб директори номига худди шу мазмундаги аризани топширади, бечора директор раҳбар сифатида ўз ходимининг ғамини ейишга, унинг талабини қондиришга мажбур.

Мактаб ва лицейлар раҳбарлари ана шу мазмундаги аризаларни маориф бўлимларига топширишмоқда. Маориф бўлимлари ўз навбатида ҳокимликлардан пахта теримига ўқитувчиларни жалб қилишни илтимос қилади.Демократик мамлакатда конституцияга мувофиқ, “ҳар кимнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи бор”. Шу боисдан бу йил педагоглар пахта ҳашарида бўлишади. Болалар меҳнатини йўқ қилиб, уларни таълим олишга йўналтиришга уринганлар бемаза бузоқнинг гўштини ебди, дарс барибир бўлмайди. Чунки энди устозларнинг ўзи далада бўлади.