03 September 2015
22:03 - Матбуотда ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёнинг диверсион қарори чоп қилинди
Кечаги маҳаллий газеталар Бош вазир Шавкат Мирзиëнинг шу йил 28 августдаги мева- сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни автотранспорт воситаларида экспорт қилишни тақиқлашга оид қарорини чоп қилди. Эндиликда асосан Россия ва Қозоғистон, айрим Европа мамлакатларига автопоездлар, юк автомобилларида ташилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўхтатилади. Ҳукумат қарорига мувофиқ, бундай ваколат давлат тасарруфида бўлган темир йўллар ва авиация зиммасида қолган холос. Юк ташишнинг авиация йўлини таннарх туфайли истисно қилсак, деҳқоннинг сочидан аввал косаси оқариши поездларга боғлиқ.

Ҳукуматнинг бу қарорга берган кулгили изоҳига кўра, бундан кўзланган мақсад мамлакат мева-сабзавоти ва полиз экинларини солиқчи, божхоначиларни чув тушириб, хорижга олиб чиқаëтган “ноҳалол экспортчилар”ни тўхтатиш ва бундай ваколатни ҳалол-покиза-инсофли ҳукумат вакиллари қўлига ўтказишдир.

Энди божхоначилар, Ташқи иқтисодий алоқалар¸ инвестиция ва савдо вазирлиги ҳамда Марказий Банк “виждонсиз экспортчилар” рўйхатини тузади ва уни диёнатли Бош вазирга топширади.

Аслида, будай янгиликнинг сабаби бошқача, дейди мухбиримиз. Ҳукумат шу пайтгача деқонлар етиштирган пахтани ўзи тайинлаган нархда олиб, фойда чиқариш билан ўзи шуғулланарди. Давлат иқтисоди ботиб, давлат бюджети чет элда ишлаётган мардикорлар юбораётган пул билан оёқда турган ва ҳукумат ҳеч қандай инқилобий иқтисодий ислоҳотлар устида ўйламаётган бир пайтда пайтда бошқа йўл ҳам йўқ эди. Мана энди мардикорларимизнинг “юрти” Россияда ҳам ишлар чатоқ. У ердан келадиган пул жиддий ўлчовда камайишга бошлади.

Ислом Крим эса Нурсултон Назарбой каби ишлар қишга қодир эмас. Шундай экан энди ҳамма деҳонларни ёппасига “соғиш” бошланади. Улар бутун маҳсулотларини давлатнинг ташкилотларига давлат тайинлаган нархда, яъни сув текинга топширадилар. Халқнинг қашшоқлик даражаси ортиб бораверади.

Шавкат Мирзиё бундай диверсий руҳидаги қарори учун судланиши керак. Табиий хўжайини Ислом Карим билан биргаликда.