30 August 2015
17:11 - Юридик институтга кириш чўталининг миқдори аниқ бўлди

Тошкент шаҳар прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Ҳусан Ҳусанов матбуотга бир иш бўйича интервью бериб, Тошкент Далат Юридик универститетига кириш учун пора миқдорини маълум қилди. Унинг айтишича, юридик университетига киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 40 минг доллар сўраган одам суд томонидан 10 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинибди.

Маълум бўлишича, Моҳира исмли аёл укасини ўқишга киритиш мақсадида Суҳроб Салимов деган одамга мурожаат қилган. У Моҳирадан 40 минг доллар сўраган. Моҳира бу одамни орган ходимларига тутиб берган.

Университетининг ўзини ошкор қилмасликни истаган ўқитувчисига кўра, ҳақиқатан ҳам ўтган йили ва бу йил мазкур олий ўқув юртига кириш ставкаси 40 минг доллардан ошиб кетган.