24 August 2015
20:47 - Тошкентдан Қаршига тезюрар поезд қўйилди
Тезюрар Afrosiyob поезди энди “Тошкент-Самарқанд-Қарши” йўналиши бўйича қатнай бошлайди. Поезд 22 август куни илк рейсни амалга оширди. “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг маълумотига кўра, поезд Тошкентдан Қаршигача бўлган 511 километрлик масофани 3 соатда босиб ўтади. Бундан масофа аввалги тезюрарларда 5 соат 15 минутда босиб ўтиларди. Тезюрар поездни бу йўналишда ишга тушириш 2012 йилнинг охирдан айтиб келинарди, бу ҳақда “Ҳаракат” ҳам 2012 йил 25 октябрда хабар берганди.

Демак, бу иш осон бўлмабди. Расмий хабарларга кўра, аввал Мароқанд-Қарши йўли қайта таъмирланибди, лойиҳага 324 миллион 760 минг доллар маблағ сарфланибди. Йўловчилар хурсанд бўлса, бу маблағ тезда қопланади.