24 August 2015
20:02 - Риштонда қидирилаётган икки аёл топилмади
Бугун, 24 августдан Фарғона вилояти Риштон туманида ўрнатилган блок постлардаги назорат ва бошқа хавфсизлик чоралари бироз юмшатилди. Ички ишлар вазирлиги ва МХХнинг махсус бўлимлари Фарғонадан чиқарилди. Тъакидланишича, жангариликда гумонланаётган икки аёлни қидириш бўйича ҳафталик махсус амалиётдан натижа чиқмади.

Шаҳидлик камари боғлаган аёллар хусусидаги иш Фарғона вилояти прокуратурасида ташкил қилинган тергов гуруҳига топширилди. Маълум бўлишича, мазкур факт юзасидан мамлакат жиноий қонунчилигининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш бўйича моддалари билан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.