29 July 2015
20:22 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов муомалага лаёқатсиз деб топибди, нима Ислом Карим муомалага лаёқатлими?
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Альянси деб аталадиган ташкилот ўз фаоли Шуҳрат Рустамовнинг фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туман суди томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилгани ҳақида маълум қилди. Ташкилотга кўра, Рустамов деганлари Ўзбекистон президенти номига қатор йиллар давомида 2500 та ёзма шикоят топширган. У, шунингдек, бир неча йиллар давомида аризаларининг кўриб чиқилмаётгани ҳақида ҳисобот тайёрлаб, АҚШ элчихонаси орқали шу йилнинг июнида Ўзбекистонга келган БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга етказмоқчи бўлган.

Бу хатти-ҳаракатлар Шайхонтохур туман “Маҳалла” жамғармасига ёқмабди. Ташкилот раҳбари судга мурожаат қилиб, Шуҳрат Рустамовнинг муомалага лаёқатсиз экани, жойи руҳий касалликлар шифохонасида экани борасида арз қилган. Суд бу арзни қаноатлантириб, Шуҳрат Рустамовнинг ўзи иштирок этмаган мажлисида сиртдан қарор чиқарган. Агар юқори турувчи суд ҳам бу қарорни маъқулласа, ҳуқуқ ҳимоячиси диспансерга мажбурий олиб борилади.

Аслида, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон судлари қандайдир Шуҳрат Рустамовнинг эмас, Президент Ислом Каримнинг муомалага лаёқатли ёки лайоқатсизлиги билан шуғулланишлари керак. Бу одам аллақачон мамлакат муаммолари билан қизиқмай қўйган, бунақа ишларни тушунмайди ва билмайди ҳам. Агар уни руҳий касалликлар шифохонаси жўнатслар. унинг ўзига ҳам Ўзбекистонга ҳам яхши бўлади.