29 July 2015
19:10 - Қирғизистон хориждаги этник қирғизларга бепул таълим бермоқчи
Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги Тожикистон ва Ўзбекистоннинг этник қирғиз фуқароларига Қирғизистон олий ўқув юртларида давлат бюджети ҳисобидан ўқиш учун 30 та жой ажратишини маълум қилди. Вазирликка кўра, ўзбекистонлик қирғиз абитуриентлар 13 август куни Ўш давлат университетида рўйхатга олинади ва имтиҳон орқали олий ўқув юртига қабул қилинади.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг “Чет давлатларда яшайдиган ватандошларга таълим ва миллий маданият масалаларида ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги фармонига биноан Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги ҳар йили мамлакат олий ўқув юртларида 75 ўқув ўрнини хорижлик қирғизларга ажратади.

Албатта, қирғиз ҳукуматининг миллатпарварлигини олқишлашдан ўзга илож йўқ. Аммо, минг афсуски, Ўзбекистон ҳукумати бундай ишга қўл уриш тугул ўз фуқароларини ҳам ҳимоя олмайди. Қолаверса, Ўзбекистон ўзбеклари чет эллардаги ўзбекларни ўз миллатдошлари деб ҳам кўрмайдилар.