04 July 2015
00:30 - Эрон ва “олтилик” яна боши берк йўлда, музокаралар 7 июлга қолдирилди

Эроннинг ядровий программасининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш бўйича Эрон ва “олтилик” деб ном олган давлатларнинг музокаралари 12 йилдан бери олиб борилаётгани, музокараларнинг навбатдаги босқичи шу йил март ойининг охирги ва апрелнинг биринчи кунлари Швецариянинг Лозанна шаҳрида ўтказилгани, жуда қийинчлик билан умумий келишувга келинган бўлса ҳам, бу ҳақда шартнома имзолаш июнь ойининг охирига қолдирилгани аввалги хабарларимиздан маълум. Июнь ойигача Теҳрон конкрет қадамлари билан шартномани имзолашга тайёр эканлигини кўрсатиши керак эди.

Ҳозир очиқ айтилмаётган бўлса ҳам, воқеаларнинг давом этишидан тушунса бўладики, Эрон ёки ҳеч нарса қилмаган, ёки етарлича қилмаган.

27 июнда АҚД Давлат Котиби Жон Керри кутилмаганда Венага келиб, Эрон ташқи ишлар вазири учрашувлар бошлади. Бу сафар “олтилик” Венада тўла тўпланмади. “Олтилик”га кирувчи давлатларнинг турли даражадаги расмийлари вақти-вақти билан учрашувларга қўшилиб турдилар. Бир ҳафта ўтди, яна ҳеч қандай натижа йўқ. Ҳозир учрашувларда 7 июлгача танаффус эълон қилинди.

Эроннинг ядровий программаси бўйича “Ҳаракат”нинг фикрини қайтаришдан фойда бор: “Шартнома имзоланса ҳам, унинг фойдаси кўп бўлмайди. Чунки, Эроннинг исломий лидерларининг мақсади – имкон бўлиши биланоқ Ғарбни йўқ қилиш. Бунинг учун уларга ядровий қурол керак ва улар ҳеч қачон қурол яратиш мақсадидан воз кечмайдилар. Қурол яратолсалар ва уни ишлатолсалар, ўзлари ҳам йўқ бўладилар. Уларни қурол яратишдан воз кечтириш учун бошқа йўллар қидириш керак. Энг самарали йўл - Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.”

Эслатиб ўтамиз, Эрон билан музокаралар олиб бораётган “олтилик” қуйидагилардан иборат – Франция, Германия, Россия, Буюкбритания, Хитой, АҚШ.