09 June 2015
23:39 - АҚШ валютасининг расмий курси ошди, “қора бозор”да ҳам аҳвол шу
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 2015 йил 9 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 11 тийинга қимматлашиб, 2 минг 541 сўм 65 тийинни ташкил этди. Евро янги курсга кўра, 63 сўм 55 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 минг 838 сўм 91 тийинга тенг бўлиб турибди.

АҚШ валютасининг ҳақиқий курсини белгиловчи “қора бозор”да эса бир АҚШ доллари 4360 сўмга чиқди, яъни долларнинг 100 талик купюраси 436 000 сўмга харид қилинмоқда. Шу миқдордаги долларни сотиб олмоқчи бўлган киши саррофга 440 000 сўм бериши керак.