10 June 2015
01:14 - Ўзбек хуфялари йирик миқдордаги героинни тутиб қолишибди
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг Матбуот маркази хабарига кўра, Тожикистондан мамлакатимиз ҳудуди орқали Россияга олиб кетилаётган 50 килограмм миқдоридаги героин ушлаб қолинган. Маълум бўлишича, гиёҳвандлик моддаси Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудида «Мерседес» юк автомашинаси юкхонасидан топилган.

Алижон исмли исмли ҳайдовчи Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрига йўл олган бўлиб, у ерда уни йирик наркогуруҳ аъзолари кутиб олиши керак экан. Қўлга олинган шахсларга нисбатан дарҳол Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг контрабанда ва гиёҳванд моддаларни сақлаш, сотиш сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган.