13 April 2015
21:33 - АҚШ долларининг расмий курси илк марта 2,5 минг сўмлик довондан ошди, Ўзбекистон иқтисоди ўлмоқда
2015 йил 14 апрелидан бошлаб, Ўзбекистон Марказий Банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 71 тийинга қимматлашиб, 2 минг 501 сўм 87 тийинни ташкил этди.

Хорижий валюталарининг реал қийматини кўрсатувчи “қора бозор”да эса аҳвол бирмунча мўътадил: ҳафта давомида АҚШ долларининг курси 4250 сўмни ташкил қилди. Яъни, 100 талиги бўлган фуқаро уни 425 000 сўмга пуллаши мумкин.

Қора бозор билан Марказий Банк курси орасида 1,7 бараварлик фарқ бор экан, Ўзбекистон иқтисоди ўлаётгани аниқдир.