13 April 2015
22:24 - Нурсултон Назарбой 16 апрелда Ражаб Эрдўғон билан Остонада учрашади, бу йил у Эронга ҳам боради, Ислом Карим инидан чиқмайди
Қозоғистон хабар агентликларининг хабарига кўра, бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашибди (расмда). Президент бошқа давлатнинг вазири билан учрашгани, аслида, хабарга ҳам арзимайдиган воқеа. Аммо, бу хабарнинг икки муҳим нуқатаси бор.

Биринчиси. Эрон вазири Нурсултон Назарбойга Эрон ва “Олтилик” ўртасидаги музокаралар пайтидаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирибди. Жаҳон миқёсида катта воқеа бўлган Эрон-Олтилик музокараларида Қозоғистоннинг ҳам қандайдир роли бўлганинг ўзи сенсациядир.

Иккинчиси. Бу йил Нурсултон Назарбой Эронга расмий ташриф билан бориши эълон қилинди.

16 апрелда Остонага расмий ташриф билан Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон келиши ҳам анча аввал билдирилганди. Дунёда буюк жараёнлар кетмоқда, ҳар бир давлат ўз жойини белгилаб олиш ҳаракатида. Давлат раҳбарлари шунинг учун учрашишади.

Хўш, ўзимизнинг Ислом Карим қаерда? Дунёда одамзоднинг келажагини ўзгартириши мумкин бўлган воқеалар бўлсаку, Ислом Карим эса инидан ҳам чиқмаса, бу нима дегани? Дунёнинг келажагини бошқалар белгилар экан, ўзбекларга мардикорчилик қилишдан бошқа йўл йўқ дегани.

Қолаверса, ўзбекларни бундай мавзулар қизиқтирмайди ҳам. Бизга деса, дунё йўқ бўлиб кетмайдими, Ўзбекистон қолса бўлдида.