04 March 2015
22:16 - Сурхондарёда чегарачиларимиз ўз фуқаромизни отиб ўлдирди
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Сурхондарё вилояти Узун туманида ўзбек чегарачилари кеча кечқурун бир фуқарони отиб ўлдирдилар. Ўлдирилган шахс 32 ёшли Дилмурод Бозоров бўлиб, у шериклари билан бирга вилоятнинг тоғли ҳудудида ўзбек-тожик чегарасини бузиб ўтган. У билан бирга бўлган яна икки киши эса воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлганмиш.

Чегара бузувчилар Тожикистондан дори воситаларини контрабанда сифатида Ўзбекистонга олиб киришга уринган эканлиги айтилмоқда. Ҳам, ҳар қандай контрабанда жиноятдир. Аммо, ҳар қандай жиноятининг жазоси ўлим эмаслигини чегарачиларимиз қачон тушуниб етишади.