05 March 2015
01:04 - Қирғизистонда ўзбекларга яна бир зарба: Ўзбек тилида олий ўқув юртларига кириш тестлари бўлмайди
Аслида, ўзбек тилини давлат имтихонларида ишлатмаслик ҳақида 2013 йилдаёқ Таълим ва фан вазирлигининг қарори чиққанини қирғизларнинг КирТАГ агентлиги хабар қилди. Шундай бўлса ҳам, 2014 йили 50 ўқувчи ўзбек тилида имтиҳон топширибди. Бу йил ҳеч ким топширолмайди. Рус ва қирғиз тилида топшириш керак бўлади. КирТАГнинг хабарида айтилишича, бу мамлакатда ўзбек тилида таълим берадиган 91 мактаб бор.

Ўзбеклар ҳамма ерда ўзбеклар. Уларнинг бунақа майда-чуйда нарсалар билан ортиқча иши ҳам йўқ. Қирғизлар эса, нафақат ўзбек тилини, ўзбекларнинг ўзини ҳам Қирғизистондан сиқиб чиқариш йўлида сиёсат олиб бормоқдалар. Уюшмаган ўзбеклар бунга қарши бирон нарса қилишни ҳам ўйламайдилар. Ўзбекистонда эса ҳокимият тожиклар қўлида. Шундай экан, Қирғизистон ўзбеклари Ўзбекистондан ҳам ҳеч қандай ёрдам келмаслигини ҳам биладилар ва ҳар қандай эзилишга тайёрлар. Уларнинг ой ейиш ва туалетга бориш ҳаққи борми, шунинг ўзи етарли.

Қолаверса, дунё ўзбекларининг ҳам бундай нарсалар билан иши йўқ. Ўзбек миллати миллат сифатини йўқотиб бўлди.