29 November 2014
01:39 - Исроил фақат Суриядаги урушнинг овозсиз ўйничисими, ёки дунёнинг бошқарувчиси, Ислом Каримнинг дўстими?

Туркияда чиқадиган энг обрўли “Миллиёт” газеасининг доимий комментатори Ниҳот Али Ўзжон кеча “Суриядаги урушнинг товушсиз ўйинчиси: Исроил” номли лавҳа эълон қилди. Унинг қисқа мазмуни шундай: "Яқин Шарқ масаласидаги биронта анализ ёки таҳлилда Исроилни тилга олмасдан ўтилмайди. Аммо, сўнгги вақтларда Сурия ҳақидаги анализ ва таҳлилларда Исроилнинг ўрни силлиқланиб берилмоқда, худди Исроил деган давлат йўқдек."

Аммо, лавҳанинг сарлавҳасидан кўриниб турибдики, Ниҳот Али Ўзжон бу ерда Исроилнинг ҳал этувчи роли борлигини жуда яхши тушунади. Аммо, бу фикрини фақатгина сарлавҳада ифодалаб, лавҳанинг ўзида бу фикрга ишорат қилиш билан чекланади.

Балки, Исроилнинг Яқин Шарқдаги ролига эътибор камдек кўриниши мумкин. Аммо, глобал масалаларни тушунган ҳар қадай одамга маълумки, Исроилнинг Яқин Шарқда ҳал қилувчи роли бор. Масалан, Ал-Қоидага ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Ироқ диктатори Саддам Ҳусайин Исроилга душманлик руҳида бўлган араб давлатларининг энг кучлиси эди. Уни шу сабабли йўқ қилдилар, дорга осдилар. Аслида, у диктатор сифатида ҳам дорга осилишга лойиқ эди, аммо унинг осилиш сабаби Исроилга нисбатан агрессив кайфиятда бўлганидир. Вақти келиб, Эрон режими ҳам биронта баҳона билан, аммо асл сабаб Исроилга қарши бўлган ва ядровий қуролли бўлишга интилаётаган режим эканлиги, йиқитилади. Бугун йиқитиламаётганининг сабаби – раҳбарлари гапиришга уста бўлса ҳам, ҳозир кучи йўқлиги.

Бундай мисоллар анчагина бор. Масалан, ўзимизнинг Ислом Карим. Тўғри, у КГБнинг агeнти, КГБ эса Исроилни яхши кўрадиган структура эмас. Аммо, Ислом Карим табиати билан Ислом динининг душмани. “Душманимнинг душмани – менинг дўстим” мантиғидан келиб чиқиб, Исроил Ислом Каримнинг дўсти. Исроилнинг дўсти бўлган одамга, масалан, АҚШ қарши бўлиши мумкинми?