22 November 2014
00:46 - Ўзбекистондаги ЕИ элчилари Марказий Сайлов Комиссиясига чақирилди
Бугун Ўзбекистонда фаолият юритаётган ЕИ таркибидаги дипломатик миссиялар раҳбарлари Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссиясига чақирилган. Тадбирда Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов дипломатларларга Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида сўзлаб берибди.

Расмий хабарга кўра, Ўзбекистонда барқарор ва изчил ривожланаётган сиёсий тизим яратилибди, профессионал асосда икки палатали парламент фаолият кўрсатмоқда экан. Фуқаролар ва сиёсий партияларнинг сайлов жараёнида эркин, фаол иштирок этиши учун барча зарур ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилибди.

Миссияларнинг раҳбарлари Ўзбекистоннинг сайлов жараёнини янада демократлаштиришга, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган сайлов қонунчилигидаги янги меъёрлар билан таништирилибди. Афсуски, демократия истеҳкоми бўлган Европа Иттифоқи элчиларининг бирортаси тадбирда мухолифатдаги сиёсий партиялар иштироки хусусида савол бермабди.