21 November 2014
22:50 - Тошкентда ер силкинди: биров билиб, биров билмай қолди, ҳамманинг ҳаёли қора бозорда
Бугун тушдан сўнг, аниқроғи, соат 14:00 да кучи 2 баллдан ортиқ бўлмаган кучсиз ер ости силкиниши сезилди. Бу ҳақда Тошкент сейсмостанцияси хабар бермоқда. Сейсмологларимизга кўра, зилзила маркази Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида, Тошкентдан 530 километр узоқликда жойлашган. Эпицентрда зилзила кучи 5,5 баллга тенг бўлган.

Аммо “қора бозор”даги валюталари курсининг кичик ўзгаришлари аҳолига кўпроқ сезилмоқда, дейди мухбиримиз. Масалан, бугун АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қиймати бироз пастлади. Саррофлар АҚШ долларининг юзталигига 330 000 сўм беришмоқда. Ҳолбуки, бу миқдор бир неча кун аввал 334 500 сўмгача чиққанди.