21 November 2014
21:14 - Швейцария Конфедерацияси Президенти Дидье Буркхальтер Ислом Карим билан учрашди

Бугун куннинг биринчи ярмида Швейцария Конфедерацияси Президенти, айни замонда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер Оқсаройда Президент Ислом Карим билан учрашди. Тошкент вақти билан соат 21 га қадар мазкур учрашув хусусида расмий хабар тарқатилмади. Афтидан, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Ислом Карим билан учрашувда инсон ҳуқуқлари сингари оғриқли муаммолардан сўз очган ёки учрашув билан боғлиқ бошқа кўнгилсизлик бор.

Аммо, Ўзбекситон телевидениесининг “Ахборот” дастури бу учрашув ва Ислом Каримнинг ЕИ-Ўзбекистон, Швейцария-Ўзбекистон алоқаларига оид узундан узоқ ваъзхонлик қилгани ҳақидаги лавҳаларни намойиш этди. Унинг сўзларида ҳамкорликнинг амалий қирралари, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий аҳволга доир пичоққа илинарли гап йўқ эди.

Шунингдек, Дидье Буркхальтер Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан ҳам учрашиб, ўзаро ғамкорликка доир бир қанча масалаларда сўзлашган. Дидье Буркхальтернинг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашгани хусусида ҳам маълумотлар йўқ.