17 November 2014
19:02 - Яхши хабар: Ангренда шина заводи қурилди, қани энди бундан ҳам яхши хабарлар бўлса
«Ўзкимёсаноат» ширкати Хитойнинг Poly Technologies Inc. компанияси билан Тошкент вилоятида шиналар ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда доимгидек ўрисларнинг “РИА-Новости” агентлиги маълум қилди. Агентликнинг Хитой компаниясига таяниб билдиришича, “Ўзкимёсаноат” ва “Poly Technologies Inc.” ўртасида тузилган шартнома заводнинг технолгияларга боғлиқ қисми бўйичадир.

Лойиҳа бўйича Ангрен шаҳридаги «Резинотехника» акциядорлик жамияти негизида йилига 3 миллион дона автомобиль шиналари, 200 мингта қишлоқ хўжалиги шиналари ҳамда 100 минг метр конвейер лентасини ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилади. Завод 3 йилда битказилади ва ишга туширилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 200 миллион АҚШ долларга яқин. У «Ўзкимёсаноат»нинг ўз маблағлари, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ҳамда хорижий заёмлар эвазига қопланади.

Ҳа, ростдан ҳам яхши хабар. Аммо шина заводи ўрнига текстиль комбинат қурилса эди, 10 баравар кўп фойда олардик. Бели бақувват бўлган ўзбеклар шинани ҳар ердан сотиб олишга кучлари етган бўларди.