17 November 2014
19:41 - Косон тумани ҳокими ишдан олинди
Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Сайфулло Азизов лавозимидан четлатилди. Ҳокимнинг истеъфосига Президент томонидан тъсис этилган “Намунавий уйлар” қурилишидаги камчилик ва нуқсонлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Адлия катта маслаҳатчиси (полковник) бўлган бу шахс ўз вақтида Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Китоб ва Яккабоғ туманлари ҳокими лавозимларида ишлаган. Миллати тожик бўлган Азизов 2004 йилда кўп мллатли, кўп элатли Косонга ҳоким этиб тайинланганди.

Туманга ҳокимнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Бобур Қўйбоқаров ҳозирча муваққат ҳоким этиб тайинланди, дейди мухбиримиз.