26 October 2014
07:37 - Бош жиноятчи Ислом Карим ўзбек пахтакорларини Туркманистондан коммунистчасига табриклабди
Аввалги хабарлардан маълумки, Ўзбекистон Президенти 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Туркманистонда бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан дунённинг энг ёмон 10 диктатори рўйхатига киритилган Ислом Карим билан Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг учрашувлари битгани ҳақида давлатнинг расмий ахборот агентлиги ҳисобланадиган ЎзА 25 октябрнинг илк соатларида хабар тарқатди. Хабарда тилга олишга арзийдиган бирон нарса йўқлигини аввалданоқ тахмин қилиш мумкин эди, айнан шундай бўлди ҳам.

Бундан муҳимроқ хабар 24 октябрь куни кечқурун тарқатилган. Унга кўра, ҳали Туркманистонда бўлган ёки у ердан Тошкентга қараб йўлга чиққан Ислом Карим Ўзбекистон пахтакорларини 3 миллион 400 минг тоннадан зиёд юксак пахта хирмони бунёд этиб, шартнома мажбуриятини адо этишгани билан табриклабди.

Қаранг, агар Ўзбекистон бозор иқтисодига ўтган бўлса, деҳқон ва фермерларнинг давлат олдида қандай мажбуриятлари бўлиши мумкин? Ҳеч қандай. Аслида, Ўзбекистонда Совет замонидан қолган социалистик иқтисод давом этмоқда. Бечора деҳқонлар пахтани давлат қўйган нарх билан сал кам текинга давлатга сотадилар ва Ислом Карим айтаётган коммунистик мажбуриятларини мажбуран бажарадилар.

Давлат эса, бу пахтадан олинган тахминан 1,1 млн тонна толанинг ярмисини 13 октябрдаги хабаримизда билдирилганидек, чет элга килосини 1,5 доллардан сотади. Яъни, яна сал кам текинга. Агар бу пахта толасидан ўзимизда газлама тайёрланса, фойдамиз 10 баравар, газламадан кийим-кечак тикиб сотилса, фойдамиз 100 бараварга ортарди.

Яъни, Ўзбекистонда деҳонлар Совет замонида каби қуллар каби ишлашади, аммо бойлик орттиришолмайди. Тўғрисини айтса, Ислом Карим раҳбарлигидаги мавжуд режим деҳқонларнинг душманидир, қилаётган иши эса жиноятдир. Вақти келади, бу режим раҳбарлари халқ олдида жавоб берадилар. Бош жиноятчи Ислом Карим, табиий, яна уларнинг бошида бўлади.