25 October 2014
21:27 - Ўзбекистон Россиядан маҳаллий вақт билан узоқлашмоқда, холос
Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россияда соатлар 1 соат орқага сурилди. Шундай қилиб Москва билан Тошкент орасидаги вақт фарқи 1 соатдан 2 соатга узайди. Россия билан Ғарб давлатлари ўртасидаги фарқ эса 1 соатга камайди. Бундан буён Россияда соат ўзгартирилмайди.

Ўзбекистон Россиянинг вассали бўлгани учун орадаги соат фарқи кўпайганига бироз сиёсий тус бердик. Аслида, жиддийроқ бўлсак, Россияда маҳаллий вақт ўзгартирилишининг, табиий, ҳеч қандай сиёсатга алоқаси йўқ.

Маълумки, Россия сўнгги йилларда дунёнинг кўпчлик мамлакатлари каби қишки ва ёзги вақт билан яшар эди. Соат баҳорда бир соат олдинга, кузда 1 соат орқага суриларди. Жиддий тадқиқотларнинг натижаларига кўра, шундай қилинса, кўпроқ қуёш ёруғлигидан фойдаланиб, ёритиш учун электр энергияси ишлатиш камаяр экан.

Табиий, вақтнинг йилда икки марта ўзгартирилиши анча ноқулайликлар туғдиради. Одамларнинг вақт ўзгаришига адаптация бўлиши йўлидаги қийнчликлар унчалик муҳим эмас, дейди мухбиримиз. Ҳозир оддий ҳаётда ҳам жуда кўп нарса вақт жадвалига боғлангани сабабли, ҳамма ўз вақтида соатини ўзгартириши кераклиги муҳимдир.

Ғарб давлатларида мутлақо кўпчилик вақтни билагига тақилган ёки деворига осилган соатга қараб эмас, электрон воситаларга қараб ўрганади. Электрон воситалар вақтни автоматик ўзгартиргани сабабли, ривожланган Ғарбда вақтнинг ўзгариши кўп муаммолар чиқаролмайди. Мутлақо кўпчлик, вақт ўзгаришини сезмай ҳам қолади.

Камроқ ривожланган мамлакатларда аҳвол бошқачароқ. Вақтнинг ўзгариши жуда кўп тушунмовчиликлар ва техник муаммолар чиқаради.

Ўзбекистондек қолоқ давлатнинг вақт ўзгартириш системасига ўтмагани, Россиядек ўрта ривожланган давлатнинг вақтни ўзгартиришдан воз кечганининг сабаби шунда.