14 September 2014
17:04 - Хабарчиликда ўзбекча масхарабозлик: Ўзбекистон делегацияси Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашибди
Масхарабозлик деганда, Пекинда 12 сентябрь куни ўтказилган учрашув ҳақида бугун, яъни 2 кундан кейин, хабар тарқатилганини назарда тутмаяпмиз. Аслида, бу фактнинг ўзи ҳам 21 аср учун масхарабозлик деб баҳолашга арзийдиган нарсадир.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида бугун тарқатиган хабар бир неча қатордан иборат бўлиб, у ерда Хитой Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ли Баодун терроризмга қарши кураш бўйича навбатдаги ўзбек-хитой масаҳатлашуви доирасида Ўзбекистон делегациясини қабул қилгани айтилади. Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар ҳам иуҳокама қилингани бир оғиз тилга олинади. Тамом-вассалом.

Учрашувнинг тафсилотлари, терроризмнинг қайси муаммолари муҳокама қилинганини қўйиб туринг, хабарда ҳатто Ўзбекистон делегацияси кимлардан иборат бўлгани, делегациянинг раҳбари ким эканлиги ҳам айтилмайди. Ваҳоланки, Ўзбекистон делегациясини Хитойдек супер давлатнинг вазир ўринбосари қабул қилган.

Хуллас, Ўзбекистонда ҳамма нарса каби хабарчилик ҳам масхарабозликка айлантирилганини иддао қилишимиз мутлақо тўғридир. Ўзбеклар миллат сифатини, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлди. Олдимизда бу сифатларни тиклашдек буюк вазифа турибди. Аммо, буни тушунадиганлар кам.