14 September 2014
15:00 - Бугун Россияда умумий овоз бериш куни
Ҳа, Россияда сентябрь ойининг иккинчи якшанбаси умумий овоз бериш куни деб белгиланган. Бундан буён президент, парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар айнан шу куни ўтказилади.

Бугун Россияда маҳаллий сайловлар ўтказилмоқда. Россияда республика ва вилоят деб аталадиган 78 та минақа бор, улардан ташқари, Москва ва Санкт-Петербурга ҳам алоҳида мантақа деб ҳисобланади. Демак, минтақаларнинг умумий сони 80. Бугун 30 минтақада губернаторлар (яъни маҳаллий ҳокимлар), 14 тасида маҳаллий қонунчилик органлари (маҳаллий парламент ҳам дейиш мумкин) органлари сайланади.

Украинадаги воқеалар туфайли русларда империячилик ҳиссиёти қайтадан уйғониб, улар Путиннинг атрофида жипсланган бўлсалар ҳам, бугунги сайловларда уларнинг жиддий сиёсий фаоллиги кўринаётгани йўқ. Бунинг устига демократик мухолифат саросима остида нима қилишини ҳам билмай қолган. Ҳозир Москвада соат 14:00. Бундан 2 соат аввал олинган маълумотларига кўра, Москва шаҳар Думаси сайловларига фақатгина 5,48% сайловчи қатнашибди. Табиий, кечгача бу рақам ортади, аммо жуда катта ортиш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.