12 September 2014
01:54 - Халқаро ва шаҳарлараро телефон қўнғироқлари коди ўзгаради
Шу йилнинг 1 октябридан бошлаб шаҳарлараро ва халқаро қўнғироқлар кодлари ўзгаради. Тошкент шаҳар телефон тармоқлари идорасига кўра, эндиликда шаҳарлараро ва халқаро телефонларга уланиш учун Ўзбекистондан аввалги “8” рақами ўрнига “0”, халқаро сўзлашувлардаги “10” рақами ўрнига “00” рақамлари терилади. Телефон алоқаси мутасаддилари бу ҳолни халқаро стандартларга мослашиш деб изоҳламоқда.

Масалан, Барак Обама билан сўзлашишни истаган киши 0-00-1 202..., яъни аввал мамлакатдан чиқиш, сўнг халқаро код ва сўнг исталаётган мамлакат кодини терадилар. Ироқ халифасини шаштидан қайтармоқчи бўлганлар 0-00- 964... шаклида қўнғироқ қилиши лозим.