12 September 2014
01:34 - Ислом Карим Эрон ва Россия президентлари билан ҳам учрашибди

Ўзбекистон президенти Ислом Карим Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашгани ҳақида ўқувчиларимизга тожикларнинг тафсилотли хабарини кўчириб босиш орқали кеча билдирган эдик.

Ўзбекистон ахборот воситаларининг бугунги хабарларида айтилишича, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Душанбега келган Ислом Карим кеча Имомали Раҳмондан ташқари Эрон президенти Ҳасан Рухони ва Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашибди.

Хабарлар ўта умумий шаклда бўлгани сабабли, учрашувлар хўжа кўрсинга бўлдими ёки у ерда халқдан сир тутиладиган мавзулар тилга олиндими, деган саволларга жавоб тополмайсиз. Хабарларда Кремлнинг сайтида олинган Ислом Карим ва Владимир Путиннинг расми бор, аммо Эрон президенти билан учрашувга оид расм ҳам берилмаган.