22 August 2014
03:33 - Туркияда янги Бош вазир ким бўлиши эълон қилинди. Энди нима бўлади? Ўзбекистон қаерда бўлади?
Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари яқинда бўлиб ўтган сайловларда ғолиб чиққан бўлса ҳам, ҳали президентлик курсисига ўтирмаган Ражаб Эрдўғон ўз ўрнига Бош вазир қилиб, ҳозирги Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довудўғлини (расмда у Ражаб Эрдўғони билан қучоқлашмоқда) тайинламоқчи эканлигини эълон қилдилар. Табиий, феълан Туркия давлатининг лидери бўлган Ражаб Эрдўғонниннг баёнотига асосланиб эълон қилдилар.

Ражаб Эрдўғон ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси эди, энди партиядаги раисликни ҳам Аҳмат Довудўғлига топширадиган бўлибди. Шу билан Туркиянинг ва бу партиянинг лидери Аҳмат Довудўғли бўлиб қоладими? Йўқ, лидер Ражаб Эрдўғон эди, у лидер бўлиб қолаверади. Демак, Аҳмат Довудўғли оддий бир қўғирчоқ бўлади, давлат конституциясида белгиланган нарсаларнинг энди ҳеч бир қиймати бўлмайди.

Хўш, ўзбеклар, сиз ҳам ўйланг, бу нима дегани? Жавоб жуда ҳам оддий – Туркияда демократия битди, бутун Ўрта Шарқ мамлакатларидан бўлгани каби исломий диктатура ўрнатилди. Яна бир сирни очиқлайлик, Туркия турк давлати сифатида битиш арафасига ҳам келмоқда.

Бунинг яхши тарафи ҳам бор.Энди Турк дунёсига Ўзбекистон лидерлик қилади. Табиий, Ислом Карим раҳбарлигидан тожиклар режими ағдарилгандан кейин.