21 August 2014
06:32 - Барак Обама 21 асрда ўзини “Ислом давлати” деб айтаётганларга жой йўқлигини айтди, Исломга жой борми ўзи?
Ўзини Халифалик деб эълон қилган “Ироқ Левант Исломий Давлати” номли террористлар гуруҳи тарафидан америкалик журналист Жеймс Фоулининг бошини кесиб қатл этиши муносабати билан кеча расмий баёнот берган АҚШ президенти Барак Обама жуда жиддий ва қаттий сўзлар гапирди. Мана унинг баъзибир сўзлари: “Ўзини Ислом давлати деб айтаётган террорист гуруҳлар учун 21 асрда жой йўқ... Бу касаллик дунёга тарқалмаслиги учун йўқ қилиниши керак.”

АҚШ президенти Жеймс Фоулини ўлдирганларга жиддий сигнал берди. Ҳеч шубҳа йўқки, шундоқ ҳам келажаги бўлмаган “Ироқ Левант Исломий Давлати”га ўлим жазоси эълон қилинди ва у ўлади.

Аммо, “Ироқ Левант Исломий Давлати”дан кейин навбат Исломнинг ўзига келмайдими? Келади. Ислом дунёси ўз ичида “Ҳаракат” сайти саҳифаларида айтилаётган ислоҳотларни қилмаса, ахир бир кун АҚШнинг навбатдаги президенти ёки Исроилнинг навбатдаги Бош вазири “Бундан буён Исломга жой йўқ” деб эълон қилса нима бўлади?

Гап АҚШнинг нaвбатдаги президенти ёки Исроилнинг навбатдаги Бош вазири қандай ҳукм беришида эмас, дейди мухбиримиз, Ислом дунёсининг ҳозирги аҳволида. Ислом дунёси сўнгги минг йил ичида ривожланишдан тўхтади, ҳозир Ислом дунёси жаҳоннинг энг қашшоқ қисмига айланди. Ислом уламолари ўз вазифаларини бажармай қўйдилар, Ислоим ва терроризм тушунчалари сал кам синонимга айланди. Агар Ғарб чегараларини очиб, шарт қўйса, мусулмонларнинг ҳаммаси мусулмонликни ҳам унитиб, ўша ерга қочади.

Демак, Ислом дини ислоҳот қилиниши ва ўлимдан қутқарилиши керак. Буни Ғарб эмас, Ислом дунёсининг ўзи қилиши шарт.

Ҳозигача Исломни ислоҳот қилиш йўллари фақат ва фақат “Ҳаракат” сайтида кўрсатилмоқда. Қани, бошқа йўл кўрсатадиган борми? Йўқ.

Бу - “Ҳаракат” Агентлиги ва унинг орқасида турган “Бирлик” Партиясининг кучини кўрсатгичидир.