18 August 2014
07:10 - Ўшда Россия ва Қозоғистонга кетадиган мардикорларни ўқитишмоқда, “Бирлик” кўп йиллар аввал Ўзбекистонда шундай қилишни таклиф қилганди

Жанубий Қирғизистон ўзбекларининг пойтахти Ўшда Россия ва Қозоғистонга кетмоқчи бўлган маҳнат муҳожирлари учун махсус машғулот ўтказиб, уларни одам савдоси билан шуғулланувчилар қўлига тушиб қолмаслик учун нималар қилишга ўргатишибди. Машғулот Қирғизистон Меҳнат, Миграция ва Ёшлар вазирлигининг Ош шаҳар бошқармаси тарафидан ташкил қилинган.

Маълумки, нолегал меҳнат муҳожирлари хафли одамларнинг қўлига тушиб, паспортсиз ва пулсиз қолишини қўяверинг, улар қулга айлантирилишлари ҳам мумкин, дейди “Таббасум” Жамоатчилик Фондининг вакили Тоҳир Собиров. Шу сабабли юрт ташқарисига ишлашга кетаётганларни у ердаги шароитга тайёрлаш жуда муҳим.

Бу нарсалар Ўзбекистондан Россия ва Қозоғистонга ишга кетаётган мардикорлар учун ҳам муҳим, дейди муҳбиримиз. Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат бизда аҳоли сонининг тез ўсиши туфайли Ўзбекистон ҳаммани иш билан таъминлашга кучи етмаслигини, миллионлаб ўзбеклар биринчи навбатда Россига бориб ишлашга мажбур бўлишларини 1995 (!!!) йилда Швецияда рус тилида чиқадиган Марказий Осиё ва Кавказ журналида ёзган ва Ўзбекистон ҳукумати уларни ташкилий равишда кўчириш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан шуғулланиши кераклигини ёзганди. Абдураҳим Пўлат 2008 йилда Ислом Каримга хат ҳам йўллаб, Ўзбекистондан ташқарига кетаётган ўзбекларнинг муаммолари билан шуғулланувчи махсус вазирлик яратишни ва биринчи вазир қилиб ўзининг ўринбосари Пўлат Охунни тайинлашни таклиф қилган эди.

Минг афсуски, Ўзбекистон режими воқеаларнинг ривожланишини олдиндан кўрабилмаслигини қўйиб туринг, “Бирлик”нинг таклифларини ҳам қабул қилмасдан, халқимизнинг бошига катта балолар олиб келмоқда.