19 July 2014
13:11 - Саудия Арабистонида Ал-Қоиданинг ҳужумларини қораламаган имомлар текширилмоқда

Саудия Арабистонининг Исломий ишлар вазирлиги кеча жума номози олдидан қилинган ваъзларида Ал-Қоиданинг шу ойдаги ҳужумларини қораламаган 17 имом ҳақида текширув бошлади, дейилади Reuters агентлигининг инглизча чиқадиган Arab News газетасига асосланиб тарқатган хабарида. Arab News газетаси эса, ўз хабарини Исломий ишлар вазирининг расмийларига асосланиб берибди. Хабарда айтилишича, гап Эр-Риёд шаҳридаги мачитларнинг имомлари ҳақида кетмоқда.

Ал-Қоиданинг Яманда жойлашган қуролли отряди шу ойда Саудия Арабистонинг чегара яқинидаги Шарураҳ шаҳарчасига ҳужум қилиб, 4 чегарачи ва дуч келган бир одамни ўлдиришга улурган, кейин отряднинг ўзи Саудия кучлари тарафидан йўқ қилинган экан.

Саудия Арабистонининг консерватив ҳукумати мамлакат мачитларининг имомларини қаттиқ назорат остида ушлайди, дейди Reuters агантлигининг мухбири.