19 July 2014
15:31 - Ислом Карим исломлашмоқда: У Минор мачитининг қурилишини бориб кўрибди

Расмий хабарларда айтилишича, кеча Ўзбекистон президенти Ислом Карим Тошкентда қурилаётган Минор мачитини бориб кўрибди. У фақат қурилиш ишлари билан танишмасдан, куласизми-йиғлайсизми, қурилаётган мажмуани мукаммаллаштириш хусусида ўз таклифларини берибди.

Ҳеч шубҳасиз, бу жуда катта воқеа, дейди мухбиримиз. Ислом Карим ахир бир кун бу мачитга келиб, номоз қилса ажаб эмас.

Қолаверса, Ислом билан қизиқишга бошлаган Ислом Карим Ўзбекистоннинг ўлаётган иқтисоди билан қизиқишни бошласа ёмон бўлмасди. Ҳар ҳолда, ҳечдан кўра кеч яхши.