15 April 2014
23:02 - Москвада Россия, Қозоғистон ва Белоусия ҳукуматлари раҳбарлари Евросиё Иқтисодий Бирлиги ҳақида гаплашдилар
Бугун Москвада ўтказилган Россия, Қозоғистон ва Белоусия ҳукуматлари раҳбарларининг йиғилишида Евросиё Иқтисодий Бирлиги тузиш ҳақидаги Шартноманинг лойиҳаси муҳокама қилинди. Жумладан, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, темир йўл ва автомобилда юк ташиш соҳаларига оид масалалар тилга олинди.

Бугун мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, ҳужжатга керакли тузатишлар киритилгандан кейин, у тезда давлат раҳарлари тарафидан имзоланишга тайёр бўлади, дебди Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов учрашувдан сўнгра ўтказилган матбуот конференциясида.

Маълумки, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам Евросиё Иқтисодий Бирлигига қўшилиш ниятида. Агар шундай бўлса, Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Бирлиги қуршовида қолади, аммо, минг афсуски, Ўзбекистон раҳбарлари бу ҳақда нималар ўйлаётгани номаълум. Аслида, ўйлаш вақти аллақачон келган.