15 April 2014
21:09 - АҚШ Давлат департаменти мулозими Тошкентга келди

Бугун АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Эйлин О’Коннор Ўзбекистонга келди. АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги тарқатган хабарга кўра, айни пайтда Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил идорасининг алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси бўйича Бош директори ҳам бўлган Эйлин О’Коннор ўзаро муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган икки томонлама ва минтақавий масалаларни, жумладан, таълим бўйича ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида Тошкентда ҳукумат ва таълим соҳаси вакиллари билан учрашади.