15 April 2014
20:05 - Ниҳоят Украина армияси тишини кўрсатди, Краматорск аэропорти руслардан озод қилинди

Ҳозиргина Донецк вилоятининг Крамотрск шаҳридаги аэропот ўзини Донецк республикасининг мадофаа кучлари деб айтаётган қуролли рус гуруҳларидан озод қилди. Бу шаҳарнинг 170 минг кишилик аҳолиси украинлар (65 % ), руслар (27 %), арманлар (1,6 % ) ва бошқалардан иборат бўлиб, аҳолининг 90% фоизи рус тилликдир.

Украинадек давлатнинг армияси ҳеч бир талофатсиз бу шаҳардаги аэропортни озод қилгани ҳайрон қоладиган нарса эмас. Аммо, Украина армияси Россияга биринчи марта тишини кўрсатиши – жуда катта воқеадир. Федералист-террористлар тарафидан талофот бор-йўқлиги Украина хабарларида айтилмайди. Россия ахборот воситалари эса, гўёки намойишчилар тарафидан 4 дан ортиқ, балки, ўнлаб киши ўлдирилганини айтишмоқда.

Россия бу мағлубиятни ютиб юборса, тез орада Қримдан ташқари бутун Украинада Россия тарафидан яратилган ва бошқарилаётган федералист-террорист гуруҳлар тарқатиб юборилади. Улгурганлар Россияга қочади, қолганлар жим бўлади.

Россия буни ютолмаса, катта уруш бошланади. Бечора Путинга ачиниш керак. Икки ҳолда ҳам у ютқазади.

Reuters агантлигининг расмида – Украина расмийлари тарафидан ўз махсус кучлари деб айтилаётган аскарлар Донецк вилоятида.