13 May 2013
21:51 - Андижон қатлиомини Ўзбекистон ҳукумати ҳам, ўзбек халқи ҳам унутди, АҚШ ҳукумати эса унутгани йўқ
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчилиги Андижон қатлиомининг 8 йиллиги муносабати билан махсус баёнот тарқатди. Унда: “Бундан 8 йил муқаддам Андижонда содир бўлган фожеа муносабати билан Америка Қўшма Штатлари қайғули воқеалар чоғида ҳалок бўлган ва жабр кўрганлар барчасининг оила аъзолари, дўстлари ва ҳамкасбларига яна бир бор ҳамдардлик билдиради. Самимий мулоқот, ярашув ва ҳисобот бериш билан ҳамоҳанг бўлган тақдирдагина соғайиш жараёни вақт ўтиши билан енгилроқ кўчади”дейилади.

Матнда ҳам дипломатик босим, ҳам ён бериш ва воқеа моҳиятига жамоатчилик эътиборини яна бир карра қаратиш бўлган баёнот ўша маъшум ҳодисаларнинг унутулмаслигини англатади. Ҳолбуки, Ўзбекистон ҳукумати мазкур сана муносабати билан бирор билдириш ёки воқеани эслашга доир маълумотлар тарқатмади.

Бу режим томонидан қорамоллар подасига айлантирилган ўзбек халқнинг ҳам бунақа нарсалар билан иши йўқ.