Ёдгор Обид - Боймирза Хайитга
Гарчи нигохларда яширин армон,
Рух аро тебранар саробдек мухит…
Саробдек мухитга куз тикиб хамон –
Орзуда орзуманд Боймирза Хайит.


Хаста жон пардасин очади хаёл,
Такдир - кон либосда саклайди сукут…
Багри дог сукутга келтириб завол –
Дунёни кезади Боймирза Хайит.


Бу дунё – бор дунё. Эмасдир ёлгон.
Орзулар – улмаган. Улмагай умид.
Укирса титрокка тушгудек замон –
Кекса арслон каби Боймирза Хайит.


Хасратли куксида хасратли Ватан –
Туркистон – имони, умрига шохид.
Узида, сузида, кузларида шаън –
Эл эркин элтади Боймирза Хайит.


Эътикод – нигохда. Кулиб турибди.
Хаёл – бор. Ишонч – бор. Рух аро собит –
Мажрух Туркистонни олиб юрибди
Армонли куксида Боймирза Хайит.




7 март 2000 йил


Ёдгор Обид