04:01 - Ҳужжатлар нима дейди? - 2

Дилмурод Саидов (Саййид)нинг 2009 йил январ ойида Давлат Солиқ Қўмитасига киритган шикояти бўйича 2009 йил 17 феврал куни Самарқанд вилоят ДСБдан (Д.Саидов номига) йўлланган хат (ушбу хат Д.Саййид қамалганидан кейин 25 февралда келган!) да “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП хўжалик-молиявий фаолияти юзасидан ИЮН ойига белгиланган тафтиш МАРТ ойига кўчирилгани таъкидланганлиги хусусида аввал ҳам хабар қилган эдик.

Қуйида 2009 йил 13 март куни бошланиб, 30 март куни тугалланган тафтиш бўйича тузилган ДАЛОЛАТНОМАдан айрим кўчирмаларни келтиришни лозим топдик:

№ 9. “Фаровон ҳаёт йўли ХЧС” масъулияти чекланган машина-трактор паркининг 2006-2008 йиллар ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган текшириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА
2009 йил 30 март Жомбой тумани

№ 10. Текшириш 2009 йил 13 март куни “Фаровон ҳаёт йўли ХЧС” масъулияти чекланган МТП раҳбари Ўринбоев Аслиддиннинг рухсати билан ҳамда бош ҳисобчиси Қодирова Жамиланинг бевосита иштирокида бошланиб, 2009 йил 30 март куни тугатилди.
“Фаровон ҳаёт йўли ХЧС” масъулияти чекланган МТП бундан кейинги матнда “корхона” деб юритилади.

№ 11. Корхонанинг маъмурий биносида 2008 йил 19 августда содир бўлган ёнғин ҳақида далолатнома тузилиб, далолатнома Жомбой туман ИИБ ЁХБ нозири И.Халилов, маъмурият вакили Ш.Ҳамидов, холис Ш.Қурбонов ва корхона раҳбари А.Ўринбоев томонидан имзоланган. Ушбу далолатномага асосан ёнғин натижасида бино том устки қопламаси ва учта хонанинг ички қисми, жами 80 м2 ҳажмга 350,0 минг сўм миқдорида қасддан ёқиш сабабли моддий зарар етказилган. Ёнғин натижасида корхонанинг бухгалтерия ҳужжатларига ҳам зиён етказилган. Шу сабабли, текшириш тақдим этилган ҳамда мавжуд ҳужжатларга асосан ўтказилди.

№ 12. Текширилаётган даврда корхонада қуйидаги мансабдор шахслар ишлаган:

Корхона раҳбари лавозимида Р.Рустамов масъулияти чекланган МТП ташкил топгандан 2007 йил октябр ойига қадар, А.Ўринбоев октябр ойидан ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.

Бош ҳисобчи лавозимида Р.Эгамбердиев масъулияти чекланган МТП ташкил топгандан 2008 йил март ойига қадар, 2008 йил март ойидан июл ойига қадар У.Самиев, 2008 йил август ойидан ҳозирги кунга қадар Ж.Қодирова ишлаб келмоқда. (Мансабдор шахсларнинг буйруқлардан кўчирмалар илова қилинади).

№ 13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг бажарилиши

ЎзР Президентининг 1995 йил 12 майдаги “Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-1154-сонли ва 1999 йил 19 июлдаги ПФ-2340-сонли Фармонлари бажарилиши юзасидан текшириш ўтказилганда қуйидагилар аниқланди:

2007 йил 1 январ ҳолатига корхонанинг дебиторлик қарзлари 120304,6 минг сўм, кредиторлик қарзлари 957,9 минг сўм.

2008 йил 1 январ ҳолатига корхонанинг дебиторлик қарзлари 120876,7 минг сўм, кредиторлик қарзлари 935,6 минг сўм.

2009 йил 1 январ ҳолатига корхонанинг дебиторлик қарзлари 160192,7 минг сўм, кредиторлик қарзлари 2019,7 минг сўм.

2009 йил 1 март ҳолатига корхонанинг дебиторлик қарзлари 158655,6 минг сўм, кредиторлик қарзлари 2169,7 минг сўм, шундан дебиторлик қарздорликнинг барчаси муддати ўтган ва муддати ўтган 1952,9 минг сўм кредиторлик қарзлари мавжуд. (Маълумотнома илова қилинади).

№ 14. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги 280-сонли “Нақд пул маблағларини банкдан ташқари айланмасини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси текширилганда қарор талаблари бузилганлиги, яъни 2006 йилда маҳсулот сотишдан тушган 1879,1 минг сўм ва 2008 йилда 1530,0 минг сўм нақд пул маблағи банк муассасасига топширилмасдан корхона хазинасидан мақсадсиз харажатга чиқарилганлиги аниқланди.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Иш ҳақини ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1999 йил 17 ноябрдаги 504-сонли қарори ижроси бўйича текширилганда корхонада 2009 йил 1 январ ва 1 март ҳолатига 8131,7 минг сўм миқдорида муддати ўтган иш ҳақи мавжудлиги, жорий йилнинг январ-феврал ойларида корхонанинг ишчи-хизматчиларига иш ҳақи ҳисобланмаганлиги аниқланди.

№ 15. Бундан ташқари, корхонада вилоят Давтехназорати инспекцияси Жомбой туман бўйича давлат бош муҳандис-инспектори Ф.Рустамов томонидан инспекциянинг 2009 йил 9 мартдаги 5-Асонли буйруғига асосан корхонада қишлоқ хўжалик техникаларини ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолати текширилиб, текшириш натижасида 1 (бир) дона 44280 сўмлик канавокопатель ва 1 (бир) дона 480997 сўмлик нож-грейдер камомади борлиги аниқланган.

№ 16. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарори ижроси бўйича

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорининг бажарилиши текширилганда, корхона билан текширилган даврда Самарқанд электр тармоқлари ОАЖга қарашли Жомбой ТЭТ корхонаси ўртасида 2006 йил 1 майдаги 0329-сонли, 2007 йил 20 январдаги 0329-сонли, 2008 йил 2 январдаги 0332-сонли электр энергияси таъминоти бўйича шартномалар тузилган. 2006 йилда электр энергияси истеъмоли режаси 25,0 кВт соатни, 2007 йилда 24,0 минг кВт соатни ва 2008 йилда 26,0 минг кВт соатни ташкил этган.

Корхонада СНИИ-Э 704 русумли 032698 рақамли электр энергияси ҳисоблагичи ўрнатилган. 2009 йил 1 март ҳолатига корхонанинг 298,5 минг сўмлик дебитор қарзи мавжуд.

№ 17. 2008 йил учун корхонада даромад солиғига тортиладиган даромад суммаси 22388,0 минг сўмни ташкил этиб, шундан бир фоизли ставкада 221,9 минг сўм жамғариб бориладиган пенсия бадали ҳисобланган.

Текширилган даврда ҳисобланган жамғариб бориладиган пенсия мажбурий бадали Жомбой туман Халқ банкида очилган транзит ҳисоб рақамига кўчириб берилмаган. (Жадвал илова қилинади).

№ 18. Корхонанинг 2006-2008 йиллар якуни билан тақдим этилган ҳисоботлари бўйича молиявий натижалари қуйидагича бўлган:

2006 йил якуни бўйича бажарилган ишлардан соф тушуми 30509,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 26804,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг ялпи фойдаси 3705,0 минг сўм, давр харажатлари 7603,0 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 3898,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 3705,0 минг сўм, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари 4057,0 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар олинган молиявий натижаси 159,0 минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 143,1 минг сўм соф фойда билан якунлаган.

Текшириш натижасида корхонанинг молиявий натижалари қайта шакллантирилганда, бажарилган ишлардан олинган соф тушуми 25471,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 26804,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг зарари 1333,0 минг сўм, давр харажатлари 18910,7 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 3898,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 15012,7 минг сўм, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари 11923,8 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 8319,9 минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 8319,9 минг сўм зарар билан якунлаганлиги аниқланди.

2007 йил якуни бўйича бажарилган ишлардан соф тушуми 23888,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 25435,0 минг сўм, бажарилган ишлардан кўрилган зарар 1547,0 минг сўм, давр харажатлари 10000,0 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 2185,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 5800,0 минг сўм, бошқа операцион харажатлар 2015,0 минг сўм, асосий фаолиятдан кўрилган зарари 11547,0 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 11547, минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 11547,0 минг сўм зарар билан якунлаган.

Текшириш натижасида корхонанинг молиявий натижалари қайта шакллантирилганда, бажарилган ишлардан олинган соф тушуми 19252,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 25435,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг зарари 6183,0 минг сўм, давр харажатлари 22490,7 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 2185,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 18290,7 минг сўм, бошқа операцион харажатлар 2015,0 минг сўм, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари 2282,3 минг сўм (асосий воситаларни сотишдан олинган даромадга аниқлик киритиш имкони йўқлиги сабабли қўшилмаган), корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 26391,4 минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 26391,4 минг сўм зарар билан якунлаганлиги аниқланди.

2008 йил якуни бўйича бажарилган ишлардан соф тушуми 68423,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 42823,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг ялпи фойдаси 25600,0 минг сўм, давр харажатлари 61163,0 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 2022,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 16932,0 минг сўм, бошқа операцион харажатлар 42209,0 минг сўм, асосий фаолиятдан кўрилган зарари 35563,0 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 35563,0 минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 35563,0 минг сўм зарар билан якунлаган.

Текшириш натижасида корхонанинг молиявий натижалари қайта шакллантирилганда, бажарилган ишлардан олинган соф тушуми 68423,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 42823,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг ялпи фойдаси 25600,0 минг сўм, давр харажатлари 37364,6 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 2022,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 16932,0 минг сўм, бошқа операцион харажатлар 18410,6 минг сўм, асосий фаолиятдан кўрилган зарари 11764,6 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 11764,6 минг сўмни ташкил эитб, корхона ушбу ҳисобот даврини 11764,6 минг сўм зарар билан якунлаганлиги аниқланди.

Жомбой туман Давлат солиқ инспекциясидан олинган солиштирма далолатномага кўра корхонанинг:

2007 йилнинг 1 январ ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан боқиманда қарзлари 2980,0 минг сўм, устамаси 313,4 минг сўмни;

2008 йилнинг 1 январ ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан боқиманда қарзлари 21539,1 минг сўм, устамаси 796,0 минг сўмни;

2009 йилнинг 1 январ ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан боқиманда қарзлари 59377,2 минг сўм, устамаси 5168,1 минг сўмни;

2009 йилнинг 18 март ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан боқиманда қарзлари 68641,0 минг сўм, устамаси 6677,1 минг сўмни ташкил этади. (Солиштирма далолатнома ва ШХВ нусхалари илова қилинади).

№ 19. Текшириш натижасида 2007 йил ҳисобот даврида харид қилинган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ёқилғи, иш, хизматлар қийматидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси 51,4 минг сўмни, ушбу даврда корхона томонидан кўрсатилган хизматлар қиймати 19252,0 минг сўмни ташкил этган, шундан белгаланган 20 фоизли солиқ ставкасида 3850,4 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиб, бюджетга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси 3799,0 минг сўмлиги аниқланиб, 641,8 минг сўм миқдорида қўшимча солиқ суммаси ҳисобланди. Лекин, 2007 йил давомида корхона томонидан сотилган асосий воситалар бўйича бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари йўқлиги ва уларнинг сотувидан олинган даромадни ҳисоблаш имкони йўқлиги сабабли ушбу солиқ турини тўғри ҳисобланганлигини аниқлаш имконияти бўлмади.

№ 20. ФОЙДА СОЛИҒИ.

ЎзР Адлия Вазирлигида 2002 йил 13 мартда 1109-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси) га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан корхона 2006-2008 йилларда фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади.

2006 йил учун корхона томонидан ДСИга ҳисобот тақдим этилмаганлиги аниқланди. Корхонанинг “Молиявий натижалар тўғрисида”ги ҳисоботи қайта тузилганда, ҳисоботга асосан корхона 2006 йилни зарар билан якунлаганлиги ва фойда солиғига тортиладиган база йўқлиги сабабли фойда солиғи ҳисобланмади.

2007 йил учун корхона томонидан ДСИга ҳисобот тақдим этилмаганлиги аниқланди. Корхонанинг “Молиявий натижалар тўғрисида”ги ҳисоботи қайта тузилганда, ҳисоботга асосан корхона 2007 йилни зарар билан якунлаганлиги ва фойда солиғига тортиладиган база йўқлиги сабабли фойда солиғи ҳисобланмади.

2008 йил учун корхона томонидан ДСИга ҳисобот тақдим этилмаганлиги аниқланди. Корхонанинг “Молиявий натижалар тўғрисида”ги ҳисоботи қайта тузилганда, ҳисоботга асосан корхона 2008 йилни зарар билан якунлаганлиги ва фойда солиғига тортиладиган база йўқлиги сабабли фойда солиғи ҳисобланмади.

№ 21. Мол-мулк солиғи.

Корхона томонидан 2006-2007 йиллар бўйича туман ДСИга мол-мулк солиғи ҳисоботи тақдим этилмаган. Ушбу йилларнинг ҳисоботи 2008 йилнинг 22 августида тақдим этилган.

Текшириш натижасида корхона томонидан балансида мавжуд асосий воситалар қайта баҳоланмаганлиги аниқланди. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “ЎзРнинг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 490-сон қарорининг 12-бандига мувофиқ корхона балансида мавжуд асосий воситалар қайта баҳоланиб, мол-мулк солиғи ҳисобланганда, асосий воситаларнинг йиллик ўртача қолдиқ қиймати 145451,0 минг сўмни, 3,5 фоизли солиқ ставкаси қўлланилиб, 8590,8 минг сўм мол-мулк солиғи ҳисобланди ва натижада 694,1 минг сўм қўшимча солиқ суммаси аниқланди.

№ 22. Текшириш натижасида корхона томонидан балансида мавжуд асосий воситалар қайта баҳоланмаганлиги аниқланди. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “ЎзРнинг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 490-сон қарорининг 12-бандига мувофиқ корхона балансида мавжуд асосий воситалар қайта баҳоланиб, мол-мулк солиғи ҳисобланганда, асосий воситаларнинг йиллик ўртача қолдиқ қиймати 261396,2 минг сўмни, 3,5 фоизли солиқ ставкаси қўлланилиб, 9148,9 минг сўм мол-мулк солиғи ҳисобланди ва натижада 1642,3 минг сўм қўшимча солиқ суммаси аниқланди.

Ушбу қўшимча солиқни ҳисобланишига корхона томонидан асосий воситалар қайта баҳоланмаганлиги натижасида юзага келди.

Корхона текширилган 2006-2008 йилларни зарар билан якунлаганлиги сабабли дивидент солиғи тўлов манбаида ушлаб қолинмаган ва бу бўйича ДСИга ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган.

Корхона текширилган 2006-2008 йилларни зарар билан якунлаганлиги сабабли инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисобланмаган ва бу бўйича ДСИга ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган.

№ 23. Самарқанд вилоят прокуратурасининг 2009 йил 27 мартдаги 21/27-09 сонли хатига илова қилинган аризаларда кўрсатилган ҳолатлар ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди:

Корхонада волият Давтехназорати инспекцияси Жомбой туман бўйича давлат бош муҳандис-инспектори Ф.Рустамов томонидан инспекциянинг 2009 йил 9 мартдаги 5-А-сонли буйруғига асосан корхонада қишлоқ хўжалик техникаларини ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолати текширилиб, текшириш натижасида 1 (бир) дона 44280 сўмлик канавокопатель ва 1 (бир) дона 480997 сўмлик нож-грейдер камомади борлиги аниқланган ҳамда қишлоқ хўжалик техникаларини ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатига баҳо берилди.

Корхона балансида турган 4 (тўрт)та автомашинадан, яъни “ГАЗ-3110”, “УАЗ-3151”, “КАМАЗ”, “ГАЗ-52”, русумли автомашиналардан “ГАЗ-3110” русумли автомашина корхона саройида мавжудлиги, қолган 3 (уч) русумдаги автомашиналар корхона саройида йўқлиги, ушбу автомобиллар корхона аъзоларининг уйларида сақланаётганлиги, корхона давлат рўйхатидан ўтган кундан текшириш ўтказиш кунига қадар “УАЗ-3151”, “КАМАЗ”, “ГАЗ-52” русумли автомашиналар корхонадан йўл варақаси олмаганлиги ҳамда ишламаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан корхонанинг собиқ раҳбари Р.Рустамовдан, корхонанинг бош муҳандиси И.Маҳмудовдан тушунтириш хатлари олинди.

“Ўзбекистон” ширкат хўжалиги тугатилиб, негизида “Фаровон ҳаёт йўли” МЧ МТП ташкил этилгандан сўнг, ширкат хўжалигининг балансида турган 308,5 млн. сўм қийматидаги мулки МТПнинг балансига ўтказилган. Лекин, текшириш давомида ушбу мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси корхонада йўқлиги аниқланди. Шу сабабли, корхона ташкил бўлган вақтда балансида мавжуд мулкни ҳамда текширилган даврда унинг ҳақиқий ҳаракатини аниқлаш имкони бўлмади.

Ариза бўйича 2008 йил ғалла йиғимида барча фермер хўжаликларининг ерларидаги сомонини йиғиштириб олишда корхона транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун А.Ўринбоевга нақд пул тўланган бўлса-да, лекин А.Ўринбоев ушбу пулларни МТПнинг хазинасига кирим қилмасдан талон-тарож қилганлиги кўрсатилган. Текширишда корхонанинг хазинасига кирим қилинган нақд пуллар ҳисоби кўрилганда, хазинага транспорт хизмати учун нақд пул топширилмаганлиги аниқланди. Корхона раҳбари А.Ўринбоевдан тушунтириш хати олинганда, 2008 йил ғалла йиғимида барча фермер хўжаликларининг ерларидаги сомонини йиғиштириб олишда корхона транспорт воситаларидан фойдаланиш учун техника ажратилмаганлигини билдирди.

№ 24. КАССА ОПЕРАЦИЯЛАРИ.

ЎзР Марказий банки томонидан 1998 йил 24 январда 376-сон билан тасдиқланган ва ЎзР Адлия Вазирлигида 1998 йил 17 декабрда 565-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари”ни бажарилиши бўйича текшириш ўтказилганда қуйидагилар аниқланди:

Текширилган давр бўйича юритилган касса китоблари ёнғин вақтида ёниб кетганлиги важ қилиниб, текширишга касса китоби тақдим этилмади. Аммо корхона бухгалтериясида хазина ҳисоботи тузилган ва ҳисоботга бухгалтерия ёзувлари киритилган.

Корхона томонидан 2006 йилда жами бўлиб хазинага 17494,1 минг сўм нақд пуллар кирим қилинган. Шу жумладан, иш ҳақи учун 6405,0 минг сўм, ижара тўлови учун 1566,1 минг сўм, асосий воситаларни сотишдан 9513,0 минг сўм кирим қилинган. Кирим қилинган нақд пул маблағларидан 5757,8 минг сўми иш ҳақига, 9200,0 минг сўми банк муассасасига топширилган, техникага эҳтиёт қисм сотиб олиш учун 1974,5 минг сўми ва моддий ёрдамга 551,8 минг сўми харажат қилиниб, 2086,3 минг сўм миқдоридаги нақд пул маблағи мақсадсиз ишлатилган.

Корхона томонидан 2007 йилда жами бўлиб хазинага 15751,3 минг сўм нақд пуллар кирим қилинган. Шу жумладан, иш ҳақи учун 6111,2 минг сўм, асосий воситаларни сотилишидан 9640,1 минг сўм кирим қилинган. Кирим қилинган нақд пул маблағларидан 5740,7 минг сўми иш ҳақига, 9640,1 минг сўми банк муассасасига топширилган ва моддий ёрдамга 370,4 минг сўми харажат қилиниб, 370,4 минг сўм миқдоридаги нақд пул маблағи мақсадсиз ишлатилган.

Корхона томонидан 2008 йилда жами бўлиб хазинага 8754,0 минг сўм нақд пуллар кирим қилинган. Шу жумладан, иш ҳақи учун 7224,0 минг сўм ва сотилган асосий воситалардан 1530,0 минг сўм кирим қилинган. Кирим қилинган нақд пул маблағлари белгиланган мақсадлар учун ишлатилиши текширилганда, асосий воситаларни сотилишидан кирим қилинган 1530,0 минг сўм нақд пул банк муассасасига топширилмасдан, 1430,0 минг сўми иш ҳақига ва 100,0 минг сўми моддий ёрдамга мақсадсиз ишлатилган.

Корхона бухгалтериясида мавжуд хазина ҳисоботлари танланма равишда текширилганда, 2008 йил 1-чорак иш ҳақи тарқатиш ведомости бўйича 1024,0 минг сўм нақд пул тарқатилди деб ҳисобдан чиқарилган. Аммо ведомость бўйича тарқатилган нақд пул жами 974,0 минг сўмни ташкил этиб, 50,0 минг сўм миқдорида камомад аниқланди (Хазиначи Самиев Улаш).

2008 йил 2-чорак иш ҳақи тарқатиш ведомости бўйича А.Ўринбоевнинг 110,0 минг сўм нақд пулни олганлиги тўғрисидаги имзоси ва Ш.Ҳамидовни 70,0 минг сўмни олганлиги тўғрисида ведомостда имзоси бўлмаса-да, хазиначи У.Самиев томонидан 900,0 минг сўмга ведомость ёпилиб, бухгалтерия ёзуви берилган ва натижада 180,0 минг сўмга камомадга йўл қўйилган.

2008 йил 3-чорак иш ҳақи тарқатиш ведомости бўйича Холиқулов Қўзи (41617 сўм) ва Хўжақулов Бахтиёр (41617 сўм) иш ҳақи суммалари олдига 1 (бир) рақами қўйилган ва 166468 сўмлик ведомость 366468 сўмга ўзгартирилиб, 200,0 минг сўм миқдоридаги нақд пул маблағини асоссиз равишда ортиқча сарфланишига йўл қўйилган (Хазиначи Ҳамидов Шерзод).

№ 25. Текшириш якуни бўйича жами 5207,9 минг сўм қўшимча солиқ ва ажратмалар ҳисобланди. Иш ҳақидан ушланган 402,2 минг сўмлик бадал ўз вақтида Халқ банкига кўчирилмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, корхонада муддати ўтган 158655,6 минг сўм дебитор ва 1952,9 минг сўм кредитор, 8131,7 минг сўм миқдорида муддати ўтган иш ҳақи мавжуд. Банк муассасасига топширилган нақд пул 3409,1 минг сўм, хазинадан мақсадсиз ишлатилган нақд пул 3986,7 минг сўм, хазина ҳужжатларига нотўғри ёзувлар киритилиши сабабли хазинадаги камомад 430,0 минг сўм ҳамда асбоб-ускуналар бўйича 525,3 минг сўмлик камомад борлиги аниқланди.

№ 26. Далолатномада нима учундир 68 гектар боғдан олинган ижара-даромад маблағининг кирими хусусида маълумот берилмаган. Шунингдек, 2008 йил 6 ноябр куни ўтказилган саноқ вақтида аниқланган камчиликлар, фотолавҳалардаги далиллар ва ўша куни тузилган “Билдирги”даги қайдларга алоҳида, батафсил изоҳ берилган эмас. Бу борада балки Самарқанд вилоят Прокуратураси масъуллари алоҳида ҳуқуқий баҳо беришар? Шунингдек, мазкур уйдирма “Жиноий иш” бўйича холис эксперт-мутахассислар фикр билдиришларини истар эдик!