04 August 2011
23:34 -
Сенсация: Россия президенти радикал мухолифатчи радиога ва Гуржистон телеканалига интервью берибди

Тўғри, интервью бараварига уч оммавий ахборот воситасига - “Эхо Москвы” радиосига, Гуржистонинг биринчи телеканалига ва тамомийла рус ҳукуматники бўлган Russia Today ва телеканалларига берилган, лекин, муҳим бўлгани “Эхо Москвы” радиосидир.
Бу интервью ҳали элон қилиниб-қилинмаганлиги, интервью қандай бўлгани номаълум. Аммо, сенсация – Россия президенти ҳокимиятни кескин танқид қилувчи радиога ва Россия билан сал кам уриш ҳолатида бўлган мамлакатнинг телеканалига интервью берган.
Ҳа, ростдан ҳам Россияда нималардир бўлмоқда. У ердан топшириқ келиб, Ислом Карим ҳам шундай интервьюларни мухолифатга ва Тожикистондаги бирота ахборот воситасига бериб юрса-я!