16 June 2006
03:00 -
22:00 - Ўзбек-тожик газ магистралида портлаш содир бўлди
- Америка НОДАТлари яна Ўзбекистон судлари нишонида
- Москва Университети филиали абитурентларни қабул қила бошлади
19:00 - Болалар асаб касалликлари - тиббий анжуман мавзуи
16:00
22:00 - Ўзбек-тожик газ магистралида портлаш содир бўлди
16 июнга ўтар кечаси Сурхондарё вилояти Музработ туманидан бошланиб, Тожикистон пойтахти Душанбегача чўзилган газ тармоғи (газопровод) 297 километрида кучли портлаш юзага келди. Музработ Қилил-тумшуқ деб аталувчи бу тармоқда содир бўлган ҳодисадан Тожикистоннинг Вахдат, Яван ва Сарбанд туманлари жиддий зарар кўрган. Маълумотларга кўра, диаметри 720 см бўлган бу трубалардан 20 минг куб метр газ чикиб кетган бўлиши мумкин.
Тожикистон ИИВнинг Ёнғиндан сақлаш бошқармасига кўра, тўрт соат давомида ёнғин чиққан беш олов ўчоғи назоратга олинган. Аҳоли орасида бу ҳодисадан азият чекканлар бор, аммо қурбонлар ҳақида гапирилмаяпти. Икки суткадаги уч бензоколонка портлашидан юрак олдирган Ўзбекистон тарафи эса газ тармоғи (газопровод)нинг ўзига тегишли қисмини тўла назоратга олишга эришган.
Америка НОДАТлари яна Ўзбекистон судлари нишонида
Бугун, 16 июнда фукаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Америка Қўшма Штатларининг Central Asian Free Exchange (CAFE) (Марказий Осиёда эркин айрибошлаш) нодавлат ташкилоти (НОДАТ) ваколатхонасини ёпиш ҳақида узил-кесил қарорга келди. Судда шу пайтга кадар суд томонидан белгиланган турли муддатлар асосида ишлаб келаётган ваколатхона кечириб бўлмас қонунбузарликлар содир этгани айтилиб, маълум муддатда мамлакатдан тўла чиқариб юборилиши таъкидланди.
Гарчанд ташкилот маъмурларининг 20 кун муддатда юқори судга аппелация шикояти йўллаш имкониятлари бўлса-да, улар қандайдир мўжизанинг содир бўлишига ишонмайдилар, дейди мухбиримиз.
Москва Университети филиали абитурентларни қабул қила бошлади
Шу кунларда В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Тошкент филиали психология ва математика ихтисосликлари бўйича абитурентларни қабул қилишни бошлаб юборди. Филиал маъмурларига кўра, юқори балл тўплаган ўзбекистонлик талабгорлар ҳам тўлов-контракт, ҳам давлат гранти асосида таълим олишга муваффақ бўладилар.
Ҳатто Интернет тармоғи орқали абитурентлар рўйхатга олинаётган бу ўқув даргоҳида 1 июлга қадар ҳужжатларни қабул қилиш давом этади, дейди мухбиримиз. Норасмий манбага кўра, 2 июлдан 17 июлга қадар кечадиган кириш имтихонларида филиал ректори бўлиши кутилаётган сиёсий фанлар доктори Гулнора Каримованинг шахсан ўзи иштирок этади.
19:00 - Болалар асаб касалликлари - тиббий анжуман мавзуи
Болаларнинг асаб касалликлари бугунги Ўзбекистонда соғликни сақлаш тизимининг энг муҳим муаммоларидан бирига айланди. Республика аҳолисининг 14 % ини ташкил қилувчи болалар ва ўсмирларнинг 10 % га яқинини ҳозир асаб касалликлари қамраган.
Куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган илмий-амалий анжуман шу муаммога бағишланди. Анжуманда болалар ўртасидаги неврологик касалликлар, уларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасида тиббиёт олдида турган долзарб масалалар тўғрисида маърузалар тингланди.
16:00 - Тошкент ва Намангандаги портлашларга оид
Шу йил 13 июнида Наманган ва Тошкент шаҳарларида портлашлар рўй берди. Бу галгилари “террор“чиларнинг портловчи моддаларни ишга солишлари туфайли эмас, балки газ баллонли автомобилларга суюлтирилган газ бериш шохобчаларидаги ёнғинлар окибатида содир бўлди.
Тошкентдаги портлаш ҳақида илгари хабар берган эдик. Шаҳар фавкулодда вазиятлар бошқармасининг расмий хабарига кўра, Бектемир туманидаги “Газтехномаҳсулот“ газ тўлдириш шохобчасининг портлаши оқибатида 13 нафар фуқаро касалхонага ёткизилган; ўлганлар ҳақида ҳеч нима дейилмайди. Лекин шу бошқарма ходимининг билдиришича, портлаш жойида 4 фуқаро, касалхонада яна бир неча киши жон таслим қилган. Расмий хабарда Тошкент шаҳар прокурорлиги томонидан тергов ишлари олиб борилаётгани ҳам айтилади.
Пойтахтимизда ўша куни яна бир газ бериш шохобчасининг портлагани ҳақидаги гап-сўзларни республика прокурорлиги тасдиқлади, лекин бу ҳақда ҳали расмий маълумот эълон килингани йўқ.
Намангандаги портлаш Тошкентдагисидан сал аввалроқ рўй берган. Шаҳарнинг“Лола йўли“ автомагистрали ёқасидаги суюлтирилган газ бериш шоҳобчасида ёнғин чиқиши оқибатида бир неча портлашлар рўй берди, ёнғин яқиндаги хонадонларга ҳам тарқалди, 2 автомашина ёниб кетди. Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси эълон қилган хабарда мазкур портлаш ва ёнғинлар туфайли жабрланган 5 киши касалхонага ёткизилганлиги, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги айтилади; қурбонлар тилга олинмайди.
Хўш, бир кунда ва айни бир турли объектларда бўлган мазкур портлашлар марказлашган тартибда амалга оширилмадимикан? - деган савол туғилади. Гарчи мамлакат прокурорлиги буни инкор қилаётган бўлса-да, лекин кузатувчилар ўзгача фикрдалар. Улар 13 июндаги портлашлар режимга карши зараркунандалар иши эканини айтмоқдалар.