14 June 2006
03:00 -
23:00 - Қодир Ғуломов тақдири борасида ниманидир тахминан қилса бўлади
- Пойтахт чеккасида бензоколонка портлади
- Шавкат Мирзиёев ва Оқсарой сиёсатининг “колхоз” типидаги бошқаруви
19:30 - ШХТ саммитида Каримов ай
23:00 - Қодир Ғуломов тақдири борасида ниманидир тахминан қилса бўлади
Кеча, 13 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий суди Ўзбекистон Мудоқаа вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармаси бошлиғи, полковник Эркин Мусаевнинг қилмишига оид жиноят ишини кўриб чиқиб, ўз ҳукмини ўқиди. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси тергов бошқармаси томонидан сўроқларга жалб қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган Эркин Мусаев дастлаб Жиноят Кодексининг 157-моддаси (Давлатга хоинлик қилиш), 160-моддаси (Жосуслик) билан айбланган. Аммо суд мазкур айбловларнинг давлатга хоинлик қисми қолдириб, Мудофаа вазирлигининг собиқ мутасаддисини 15 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этган. Жазони ўташ умумий тартибдаги колонияларга белгиланган.
Суд ҳукмида Эркин Мусаев маъсул мансабдор вазифаларда ишлаб келган чоғида Америка Қўшма Штатларининг Мудофаа вазирлиги (Пентагон) вакилларига Ўзбекистонинг ҳарбий салоҳияти, имкониятлари ҳамда Ўзбекистон — Россия қуролли кучларига оид ҳарбий сирларни етказганлиги айтилади. Шунингдек, ҳарбий суд ҳайъати мазкур ҳолатларни МДҲга аъзо мамлакатлар ҳарбий салоҳиятнини хавф остида қолдириш деб ҳисоблаб, жиноят ишига шу нуқтаи назардан ёндошади. Эркин Мусаевнинг ўзи эса бу айбловларни деярли тан олмаган.
Мухбиримизнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг собиқ Мудофаа вазири Қодир Ғуломовнинг ҳам айнан шундай тақдир кутаётган бўлса ажабмас. Ҳозирда суд жараёнлари бораётган Ғуломов ишида ҳам йирик миқдордаги иқтисодий жиноятлар билан биргаликда давлатга хоинлик айби турибди. Собиқ вазирнинг қилмишлари ҳам айнан Ўзбекистонинг яқин ўтмишдаги стратегик ҳамкори бўлган Америка ҳарбийлари билан боғлиқ.
Пойтахт чеккасида бензоколонка портлади
Кеча, 13 июнда Тошкент шаҳар Ҳамза тумани Қўйлиқ-1 массивида жойлашган автомабилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида кучли портлаш содир бўлди. Бири газ, иккинчиси нефть билан тўлдирилган ҳар бири 50 тонналик цистерналарнинг портлаши каттагина талофатлар келтирди. Воқеа жойида ҳозир бўлган мухбиримизнинг таъкидлашича, ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган мазкур ҳодисада уч нафар киши нобуд бўлган ва ўнлаб инсонлар турли даражада жароҳатлар олган.
Тошкент катта халқа йўли бўйидаги мазкур ёқилғи қуйиш шахобчаси кунига 1000 га яқин автомабилларга хизмат кўрсатиб келган. Шахобча ходимларига кўра, бундай йирик корхоналар пойтахтда саноқли бўлиб, портлаш ҳодисаси қисқа электр туташувидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Шахобчанинг яна бир ходими эса бу ерда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жиддий эътибор берилишини, аксинча, бу портлашнинг тасодифий эмаслигидан гумон қилади.
Шавкат Мирзиёев ва Оқсарой сиёсатининг “колхоз” типидаги бошқаруви
Сайтимизда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходимига шаъма қилиб, Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг лавозимидан олиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарни чоп этгандик. Гарчанд, анчадан бери бу истеъфо билан боғлиқ машмашалар шобири тинмаётган эса-да, айни масала Сенатнинг бу галги мажлисида ҳам кўрилмади. Эҳтимол, режимбоши ҳамтовоғига яна бир муддат имконият бергандир. Эҳтимол, яна бир бошқа сабаб. Биз эса бу хабарни, номини очиқламасликни ваъда қилиб, Президентнинг Сенат мажлисидаги нутқини ўз кўзи билан кўрган шахсдан олгандик.
Ўзбекистон бошқарувида шахсларнинг роли ва аҳамиятига эҳтимол эътиборлироқ қараш керакдир, аммо уларнинг лавозимидан олиниши-ю, кўтарилиши ўта ножиддий эканини кўп марта такрорлаганмиз. Мисол учун, Исмоил Жўрабеков учун Президентнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича Давлат маслаҳатчиси, Аҳмаджон Мелибоев учун Матбуот ва ахборот маслалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Абдулазиз Комилов учун Ташқи ишлар масалалари бўйича, ҳозир сўроқда бўлган Қодир Ғуломов учун яна бир Давлат маслаҳатчиси курсилари жорий этилган... ва бу шахслар кетиши билан дарҳол айни лавозимлар таг-туги билан тугатилган. Не-не вазирликлар бир-бири билан қўшилиб, қўмиталар бир кечада йўқолиб қолган. Ҳатто сиёсий партиялар “лидер”лари бир соатдаёқ тил топишиб, партияларини қўшиб юборишган.
Бу ўринда на конституцион норма, на кадрлар сиёсати борасидаги режалар ҳисобга олинган. Ҳатто бу ҳаракатлар учун Каримовни биров айбламаган ҳам. Эҳтимол, Шавкат Мирзиёевнинг ҳукумат ва Парламент олдидаги ҳисоботи-ю, режалари ҳам ана шу сиёсат, унинг тепасида турган “колхоз” раисининг раъйига кўра қабул қилингандир. Эҳтимол, буюртмага кўра режимбошига нутқ ёзган ҳамкасбимиз ҳам бир кечада шамолининг тескарига эсганидан ёқа ушлаётгандир, дейди мухбиримиз.
19:30 - ШХТ саммитида Каримов айтадиган дардли гаплар
Азага борган аёл ўз дардини айтиб йиғлар деганларидек, президент Каримовнинг ҳам Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида айтадиган дардли гаплари бор. У Шанхай шаҳрига жўнаб кетиш олдидан ОАВлар учун шу гапларининг мужассами сифатида ёзма баёноти берилди. Баёнотга кўра, ШҲТ қуйидаги 4 масалага алоҳида эътибор қаратиши зарур.
1 .Минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, халқаро терроризм ва экстремизм, сепаратизм ва наркотрофик таҳдидларига қарши кураш масаласи бундан буён ҳам ШҲТнинг ўта муҳим ва устувор вазифаси бўлиб қолиши лозим. Бунинг учун Каримов, аввало, ШҲТ аъзоларининг мавжуд “хавф-хатар“ларни ягона принциплар асосида, бир кўз билан қараши ва баҳолашини хоҳлайди.
2. “Ёвуз кучлар“га қарши бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда курашиш зарур. Хусусан, “террорчилик хуружлари“, айтайлик, бир давлат (ўқинг: Ўзбекистон) ҳудудида содир этилганда, ШҲТга аъзо бошқа бир давлатнинг бу офат бизни четлаб ўтади, биз фақат транзит мамлакатмиз ёки ҳалифалик тузумини ўрнатиш масаласи факат Фарғона водийсига тегишли деган мазмундаги қарашлар билан ёндошуви Каримов учун мутлақо номақбул.
3. ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ўзаро ҳурмат ва ишонч муҳити бўлиши керак. Каримовнинг бу истаги ортида мазкур мамлакатлар раҳбарлари ўртасида Ўзбекистон режимига нисбатан гумонсираш мавжудлигига ишора эканини пайқаб олиш қийин эмас.
4. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминлаш учун, аввало, “сиздан угина, биздан бугина“ деган тамойилга амал қилиниши керак. Каримов буни “манфаатлар баланси“ ёки “манфаатлар мувозанати“ деб атади.
Ўзбекистондаги ҳокимиятнинг нуқтаи назарини ифодаловчи бу баёнотдаги “сепаратизмга қарши кураш” масаласига алоҳида эътибор бериш лозим. Бир вақтлар ўзбек миллатпарварлари Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашишганда, Москва ва унинг югурдаги Ислом Каримов буни сепаратизм сифатида кўрганини ҳамма билади. Шу сабабли, бугун ўз мустақиллиги учун курашаётган уйғур миллатпарварларини сепаратист дейиш Каримовга кўра табиий нарса.
Киракашлар зори
Ўзбекистонда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш борасида бошланган ноодил “ислоҳот“ авто эгалари бошига битган бало бўлди. Каримовнинг шу тўғридаги қарорлари 1 июндан бошлаб тўла кучга кирди. Ўз автомобилига йўловчи ўтказган, лекин бунинг учун лицензияси ёки тадбиркорлик гувоҳномаси бўлмаган фуқаронинг ҳолига энди вой!
Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғи Бобур Нодирхонов томонидан “Халқ сўзи“ газетасига берилган “қатағон“ рақамларига мурожаат қилайлик. Ички ишлар вазирлиги, Давлат солик қўмитаси хамда Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан шу, июнь ойида ўтказилган 3838 та қўшма рейд давомида 20 минг 721 киракаш текширилиб, уларнинг 106 нафарига нисбатан жиноий иш қўзғатилган, 8278 ҳайдовчига хонумонидан жудо қилувчи жарималар солинган. Солиқ назоратчисининг мазкур газетада ёзишича, автомобилида “йўловчи ташиш қоидасини бузган фуқароларга нисбатан бундан буён ҳам кучайтирилган чоралар кўрилади.“
Ҳукуматнинг бу ишлари умуман олганда тўғри, дейди мухбиримиз. Бу соҳада аллақачон тартиб ўрнатиш лозим эди. Аммо, алмисоқидан қолган автомобиль эгаларига жуда қийин бўлишини ҳам ҳисобга олиш керак эди. Ҳозир эса, ДАН нуктаи назаридан хавфсиз бўлмаган автомобили билан, бензин қимматлигига қарамай, бир амаллаб кун кўраётган бечораларнинг энди автосини техник кўрикдан ўтказа олишлари амри маҳол. Демак, улар на тадбиркорлик гувоҳномаси, на лицензия ололмайди. Жабрдийда ижтимоий қатламлар фарёдига киракашлар зори кўшилди! Каримовнинг Фармони бу каби одамларга ёрдам беришни ҳам кўзда тутса яхши бўларди.
Бухоро, Фарғона ва бошқа жойларда ҳукуматнинг бугунги кун учун ножоиз бўлган бу ишларидан норозилик чиқишлари (аниқроғи, ишга чиқмаслик ҳолатлари) бўлаётгани ҳақида ҳар хил хабарлар бор. Лекин ҳукумат ҳозир бутун вужудини кўз ва қулоққа айлантирган. Тошкент шаҳар ДАН хизмати зобитларидан бирининг айтишича, ҳатто шу кунларда (1 июндан 1 июлгача) давом этаётган “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги“ ҳам бу йил, аввало, киракашлар томонидан қилиниши мумкин бўлган норозилик хатти-ҳаракатларига қарши қаратилган.
16:00 - Андижонда яна бир мухолифат вакили тазйиқ остида
Муҳолифатдаги “Бирлик” Партиясининг Андижон вилоят Жалақудуқ туман раиси Шокиржон Мўминжонов шу кунларда гўёки “ҳовлисида наркотик моддалар ўстиргани” айби билан милиция назоратида тутиб турилибди. Ўн кундан буён ҳар куни милицияга чақирилмоқда ва “терроризмга қарши кураш бўлими” ходимлари том онидан сўроққа тутилмоқда.
“Мен Жалақудуқ туман марказидаги кўпқаватли уйлардан бирида яшайман. Уйнинг ёнида девори деярли йўқ дала ҳовлим бор. 2005 йил 27 май куни бир гуруҳ милиция ходимлари келишиб, майсалар орасидан 5-6 дона, бўйи бир қаричлар атрофидаги ёввойи наша ўсимлигини топишди ва шундан буён мени тинимсиз милицияга чақиришади, паспортимни олиб қўйишган,” – дейди Шокиржон Мўминжонов.
Ёввойи наша ўсимлигини топган милиция ходимлари ўша пайтнинг ўзида Шокиржон Мўминжонов олдига оқ қоғоз қўйиб, “бу протокол кейин тўлдирамиз, сиз имзо чекиб қўяверинг,” дейишган экан. У бунга рози бўлмагач, миршаблар воқеа жойини тасвирга туширмай, топилган далилий ашёларнинг бўйи - хажмини ўлчамай, экспертизадан ўтказмай, Шокиржонни туман ички ишлар бўлимига олиб кетишибди ва “терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ярим тунгача сўроқ қилинибди. Охири ундан “Бирлик” Партияси аъзоларининг рўйхатини беришни талаб қилишибди. У “партия аъзоларининг рўйхати Адлия вазирлигида бор, керак бўлса, расмий йўл билан ўша ердан олаберинг”, жавобини берибди.
“Ўшандан буён ҳар куни милицияга чақиришади. Энди суд бўлади деб дағдаға қилишади. Икки гапнинг бирида, “Бирлик” аъзоларининг рўйҳатини беришим кераклиги хусусдаги талабларини қайтаришади” - дейди Шокиржон Мўминжонов.
2005 йил 13 май кунги Андижон воқеаларидан кейин вилоятда фаолият олиб бораётган мухолифат партияларининг фаоллари деярли қолмади. “Бирлик” Партиясининг вилоят ташкилоти раиси Акбаржон Орипов, Шаҳрихон туман ташкилоти раиси Нурмуҳаммад Азизов, Марҳамат туман раиси Мусажон Бобожонов билан ўринбосари Дилмурод Муҳиддиновлар тинч аҳолининг 13 май куни ўққа тутилишини қораловчи “Бирлик”нинг баёнотини ҳокимият вакилларига беришгани, уни халқ ичида тарқатишгани учун 8 ой қамоқда ўтиришди. 8 ойгача улар оила аъзоларига кўрсатилмади. 8 ойдан кейин уларга “Ўзбекистон республикаси конституция тузумига тажаввуз” айби билан 3 йилдан қамоқ жазоси тайинлашди ва шартли равишда суд залидан озод этишди, фақат Дилмурод Мухиддиновдан ташқари. “Бирлик” Партиясининг Марҳамат туман раиси ўринбосари, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг туман раиси Дилмурод Муҳиддинов, интернет сайтларида эълон қилинган “Оқ саройдаги қора ишлар” номли мақолани, яъни Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова ҳақидаги мақолани жамоат жойида ўқиб эшиттиргани учун 5 йил қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Бир оз аввал “Бирлик”даги ўз сайдошларини ҳам огоҳлантирмасдан “Эрк” партиясининг Андижон вилоят кенгаши раисилигига сайланганини эълон қилган Исроилжон Холдоров, 2005 йил 18 октябрь куни қамоққа олинди ва хонадони тинтув қилиниб партия ҳужжатлари олиб кетилди. 2 кун ҳибсда ушланганидан кейин унга “милиция ходимларига қаршилик кўрсатиш” ва рўйхатга олинмаган норозилик намойиши ўтказиш” деган айбловлар билан энг кам иш ҳаққининг 27 баробар ҳажмида жарима солинди. Исроилжон Холдоров ҳозирда мамлакатдан чиқиб кетган, қочқинликда яшамоқда.
“Андижон вилоятида 4 мингдан ортиқ “Бирлик” Партияси аъзоси бор эди, лекин ҳозирги кунда асосий фаоллар ёки юрт ташқарисига чиқиб кетишди ёки суст қолишга мажбур бўлишди. Улар доимий кузатувда. Андижонликланинг айтишига кўра, ҳозир вилоятда 1 одамга 3 айғоқчи тўғри келмокда,” – дейди “Бирликнинг шу вилоятдаги ташкилот раҳбари Акбаржон Орипов. Айни чоғда, ўзи ҳам 4 нафар фарзанди билан мамлакатдан чиқиб кетганини таъкидлади.