01 May 2006
03:00 -
19:00 - Каримов Покистонга боради
- Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари қамоққа олинди
19:00 - Каримов Покистонга боради
Президент Каримов 2–3 май кунлари расмий ташриф билан Покистонда бўлади. Шу ҳақда бугун эълон қилинган қисқа расмий хабарда айтилишича, “ташриф асносида ўтадиган музокараларда икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон - Покистон муносабатларини янада ривожлантиришга, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир масалаларни муҳокама этадилар.“ Шунингдек, минтақавий ва халқаро муаммолар кўриб чиқилади, икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари қамоққа олинди
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятидан маълум қилишларича, жамиятнинг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Аъзам Фармонов ва вилоятнинг Мирзаобод туманидаги фаоли Алишер Кароматов товламачиликда гумон қилиниб, ўтган жума куни қамоққа олинди (А.Фармонов - шу жамият раиси Толиб Ёқубовнинг куёви). Эртасига А.Фармоновнинг уйида тинтув ўтказилди.
Вокеадан воқиф бўлиб, тинтув якунлангач етиб келган Толиб Ёқубов ва унинг ҳамроҳлари тинтувчиларга ЖПК талаблари бузилган ҳолда уй эгасининг компьютери олиб кетилишига қаршилик кўрсатдилар. Бунга жавобан органларнинг бир неча ўн ходими уларни савалай кетди. А.Фармоновнинг ҳомиладор аёли ҳам калтакланди. Натижада хушсиз аёл туғруқхонага, А.Фармоновнинг компьютери эса милицияга олиб кетилди.
Тинтув тўғрисидаги қарордан маълум бўлишича, ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан жиноят иши Жиззах вилоят прокурорлиги томонидан очилган. Эмишки, қўшни Жиззах вилоятининг Зомин туманида мониторинг ўтказган ушбу ҳуқуқ ҳимоячилари фермерларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётганини Интернет сайти орқали фош этиб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш учун гўё катта маблағ талаб килишган ва шу маблағнинг бир қисмини олаётганда қўлга туширилган эмиш.
Икки ҳуқуқ ҳимоячиси ҳозирча Гулистон шаҳар ИИБ ҳибсхонасида сақланмокда.