10 June 2010
21:54 - Тошкентда бўладиган ШҲТ саммитига аъзо-давлат раҳбарлари келиб бўлди
Кеча Хитой ва Мўғилистон президентлари Тошшкентга келган эди. Бугун, расмий хабарларга кўра, айнан шу тартибда қуйидагилар келишди: Тожикистон президент Имомали Раҳмон , Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой, Покистон президенти Осиф Али Зардорий, Россия Федерацияси президенти Дмитрий Медведев, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Маълумки, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига 6 мамлакат - Россий, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон киради. Президентлари Тошкентга етиб келган бошқа мамлакатлар кузатувчилардир. Қирғизистон бу йиғилишга ташқи ишлар вазирининг юборишини билдирган. Унинг Тошкентга келиб-келмагани ҳақида расмий хабар йўқ.

Хитой лидери бугун куннинг биринчи ярмида Мустақиллик ва Эзгулик монументги пойига гулчамбар қўйибди.

Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи маълум бўлгани учун, шу соатларгача ШҲТнинг саммити бошланиб-бошланмаганини айтиш қийин. Аъзоларнинг ҳаммаси етиб келди, балки, саммит бошлангандир. Аммо, хабар бир неча соатдан кейин бўлади. Балки, бугун номигагина расмий очилиш бўлиб, асосий мажлис эртага ўтказилади.