17 May 2010
14:28 -
Қўшнимиздаги воқеалар ўзбекларни ҳам иккига бўлди

Энди маълум бўлишича, Боқиев тарафдорлари бўлган ўзбеклар ҳам бор экан. Уларнинг лидери “Қора Ойбек” лақабли, бир вақтлар қамоқда ҳам ўтириб чиққан Ойбек Мирсидиқов (расмда) ўтган ҳафта охирида Ўш, Жалолобод ва Боткент вилоятларида одамларни қуроллантириш ва маҳаллий ҳокимиятларни босиб олишда айбланмоқда. Бош айбловчи ролини юқорида номи тилга олинган бошқа ўзбек - Қодиржон Ботиров бажараётгани ҳам қизиқ.
Ойбек Мирсидиқов Оллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмаслигини гапирар экан, Қодиржон Ботировнинг оиласи Дубайда яшашини, у истаган вақтида ўша ерга қочиб қолиши мумкинлигини айтади ва қонуний сайланган президент қонунда кўрсатилган муддатгача ўз лавозимида ўтириши кераклигини таъкидлайди, ўзини адолат соқчиси деб кўрсатишга уринади.
Қирғизистондаги ўзбек диаспораси икки қарама-қарши лагерга бўлинса, ўзбеклар яна кўп нарса йўқотишлари шубҳасиз.